19 Avg 2020

Қўмондонлик-штаб ўқувлари

19-20 август кунлари Наманган вилоят ҳокими – фуқаро муҳофазаси бошлиғининг буйруғига мувофиқ Наманган вилояти Тўрақўрғон ва Чуст туманларида “Бошқарув органлари, ФВДТ ҳудудий ва функционал қуйи тизимларининг табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар оқибатларини бартараф этиш бўйича ҳаракати” мавзусида қўмондонлик-штаб ўқув машғулотлари ўтказилди.

Тадбирда Ўзбекистон ҚЯОЖ вилоят ташкилоти офатларда ҳаракат қилувчи жамоаси аъзолари, вилоят Фавқулодда вазиятлар ва Соғлиқни сақлаш бошқармаларининг махсус хизматлари билан ҳамкорликда машғулот сценарияси бўйича амалий ҳаракатлар олиб бордилар. ЎҚЯОЖ вилоят ташкилоти махсус гуруҳи томонидан Санитария дружиналари аъзоларига фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилиш тартиби, жабрланган аҳолига биринчи ёрдам кўрсатиш, энг зарур товарлар заҳираларини ташкил этиш ҳамда кам таъминланган оилалар ва жарбланганларга беғараз ёрдам кўрсатилишига оид масалалар юзасидан назарий ва амалий тушунчалар берилди. Булардан ташқари, Ўзбекистон ҚЯОЖ вилоят ташкилоти томонидан туман шошилинч тиббий ёрдам бригадалари учун дала шароитида зарур бўлган палаткалар шаҳарчаси ташкил этилди ва ўрнатилди.