//= get_template_directory_uri(); ?> //= get_template_directory_uri(); ?>
Сирдарё вилояти Фуқаро муҳофазаси бошлиғининг 2019 йил 28 февралдаги 4-сонли буйруғига асосан 2019 йил 12-14 март кунлари Мирзаобод тумани “Наврўз” шаҳарчасида бошқарув органлари, ФВДТ худудий ва қуйи тизимларининг табиий хусусиятли фавқулодда вазиятлар оқибатларини бартараф қилиш бўйича ҳамкорликдаги ҳаракатлари мавзусида қўмондонлик–штаб ўқув машқлари ўтказилди.
Қўмондонлик-штаб ўкув машқи давомида фавқулодда вазиятлардан зарар кўрган аҳолига ёрдам кўрсатиш учун Қизил Ярим Ой Жамиятининг заҳиралари тизими ташкил этилди, туман шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш бригадалари дала шароитида қуриш учун зарур бўлган палаткалар билан таъминланди. Машқлар давомида вилоят фавқулодда вазиятлар ва соғлиқни сақлаш бошқармаларининг махсус хизматлари билан ҳамкорликда амалий ҳаракатлар олиб борилиб жабрланганларга биринчи ёрдам кўрсатилди.
Ўтказилган тадбирда Ўзбекистон ҚЯОЖ Сирдарё вилоят ташкилотининг 48 нафар ўқувчилардан иборат санитар постлари ва 12 кўнгиллилардан ташкил топган офатларга таъсир кўрсатувчи команда ўз маҳоратларини кўрсатиб, фаол иштирок этишди.