28 Avg 2014

Мустакилликнинг 23 йиллигига хайрия акцияси

Навоий.Энг азиз, энг муқаддас байрамимиз арафасида Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамияти Навоий вилояти ташкилоти ташаббуси билан байрам тадбирлари бўлиб ўтди. У Навоий вилояти хокимияти, вилоят хотин-қизлар қумитаси ва “Махалла” хайрия жамғармаси ҳамкорлигида ташкил қилинди. Тадбирда кам таъминланган оилалар вакиллари, ёлғиз ва қариялардан 350 киши р иштирок этди. Бугунги кунда Жамият ташкилотларига 113 нафар киши бириктирилган.

Бундай учрашувлар вилоят ташкилотининг барча шаҳар ва туман бўлинмаларида бўлиб ўтди. Ёлғиз қариялар, етим болалар, ногиронлар волотёрлар диққат марказида бўлишди. Жумладан, Навбаҳор туман ташкилоти вакиллари томонидан мухтож оилаларга бир тоннадан ортиқ бўғдой тарқатилди. Навоий вилоят ташкилотининг Учқудуқ туман бўлими ишчилари гуманитар юк (озиқ-овқат маҳсулотлари, дори-дармонлар ва санитария жиҳозлари) билан узоқдаги овулларга боришиб, аҳоли билан учрашувлар ўтказиб қайтишди. Уларга Жамият фаолияти ҳақида сўзлаб беришди, 30 дан ортиқ оилага гуманитар ёрдам улашишди.

Вилоят ташкилоти ва жойлардаги унинг бўлинмалари томонидан 30 дан зиёд турли тадбирлар, учрашувлар, семинарлар, байрам тадбирлари ўтказилиб, уларда 2 мингдан ортиқ киши иштирок этди.