13 Mar 2015

Ғолибларга — эътироф

Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамиятининг Марказий офис биносида оммавий ахборот воситалари журналистлари учун матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Учрашувда “2014 йилда ОАВларида Ўзбекистон ҚЯОЖ фаолияти ҳақида энг яхши мақола” кўрик-танлови якунлари бўйича ғолиблари аниқланди.Ушбу матбуот – анжуманида Ўзбекистон ҚЯО Жамиятининг барча ташкилот бўлимлари, жумладан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар ва “Темир йўл” минтақавий ташкилотининг раислари иштирок этдилар.

Муҳим тадбирга таклиф этилган меҳмонлар – Халқаро Қизил Хоч Қўмитасининг Марказий Осиёдаги ваколатхонаси рахбарлари ва мутахассислари, журналистлар, радио, Телевидение, газета нашрларининг ходимлари ҳам қатнашдилар.

Конкурс комиссия фаолияти якунлари тўғрисида Ўзбекистон ҚЯОЖ раиси, профессор Х.Я.Каримов батафсил сўзлаб берди.

Халқаро Қизил Хоч Қўмитасининг Марказий Осиёдаги ваколатхонаси раҳбари жаноб Жак Вилетта йиғилган меҳмонларни қутлаб, кириш сўзи билан сўзга чиқди.

Таъкидлаб ўтилганидек, кўрик-танловга 44 та газета мақолалари, 16 та ТВ репортажлари, 14 радиоматериаллари, “Эконьюс” сайти чоп этилган 4 та мақола шунингдек, “Темир йўл” ташкилоти интернет сайтидан ўрин олган 40 та мақола тақдим этилди. “Газета” номинацияси бўйича 18 нафар журналист, “Телевидение” бўйича 4 нафар журналист, “Радио” йўналиши бўйича 2 та журналист ҳамда “Интернетдаги нашрлар” йўналишида 2 та сайт қатнашдилар.

Кўрик-танлов комиссияси иши якунлари бўйича ҳайъат 10 нафар иштирокчини ғолиб деб топди:

“ГАЗЕТА” НОМИНАЦИЯСИДА

Биринчи ўринга “Ферганская правда” газетасидаги бир қатор мулоҳазага чорловчи мақолалари билан қатнашган журналист Лариса Федорова лойиқ деб топилди.

Иккинчи ўринни “Знамя дружбы”-Навоий вилоят газетаси таҳририятининг бўлим мудираси Елена Умарова эгаллаб, мақолаларининг чуқур маънолилиги ва савияси юқорилиги эътиборга лойиқдир.

“Вазият” газетаси ва “Мулохаза” журналида берилган кенг кўламдаги мақолалари учун “Ватанпарвар” газетасининг корреспонденти Зульфия Юнусова учинчи ўринга муносиб деб топилди.

Ҳайъат аъзоларининг алоҳида совринига ЎҚЯОЖ Қорақалпоғистон Республика ташкилоти ижрочи директори- Алла Роганова сазовор бўлиб, ўзининг мақолаларида инсонпарвар ташкилотнинг мазмун ва мақсадларини атрофлича очиб бергани учундир.

“ТЕЛЕВИДЕНИЕ” НОМИНАЦИЯСИДА:

“Ўзбекистон ” телерадиоканалидаги инсонпарварлик миссиясига бағишланиб тайёрланган туркум репортажлар учун биринчи ўрин Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ахборот” информацион дастурининг сиёсий шарҳловчиси – Назира Мамбетшариповага топширилди.

Иккинчи ўринга лойиқ деб, Навои вилоят телевидениеси мухбири Рахима Қаймоқова топилди.

“РАДИО” НОМИНАЦИЯСИДА

Биринчи ўрин – республика радиосидаги турли қизиқарли репортажлари учун “МАШЪАЛ” радиоканали мухбири Хабибулло Юнусовга насиб этди.

Иккинчи ўрин- ноанъанавий ва чуқур мулоҳазали репортажлари учун “Тошкент” радиосининг мухбири Севиль Джаббаровага берилди.

“ИНТЕРНЕТ ЖУРНАЛИСТИКА”

Мазкур йўналишда биринчи ўрин- “ЭКОНЬЮС” интернет сайтида ўзининг мазмунли аналитик материаллари ва фотохабарлари учун “Экология хабарномаси” журнали мухбири – Дильнура Қутлимуродовага берилди.

Иккинчи ўрин- ЎҚЯОЖ “Темир йўл” минтақавий ташкилотининг www.dorokp.uz интернет сайтига берилди.

Барча танлов ғолиблари ЎҚЯОЖнинг қимматбаҳо совғалари ва эсдалик дипломлари билан тақдирландилар.