06 May 2015

Ҳамиша иззатда

Наманган.Баҳор кунларининг бирида Ўзбекистон ҚЯО Жамияти Наманган вилоят ташкилоти кенг кўламдаги байрам дастурини ташкил қилиб, унга инсонпарварлик ташкилоти оқсоқоллари ва фахрийлари таклиф этилди.  

Шу куни  вилоят ташкилотининг бир гуруҳ мутаҳассислари Наманган шаҳрининг энг кекса отахони – Мамажон Дадабоевни 103 ёши билан қутлаб муборакбод этди.   Отахон билан бирга  24 нафар фахрийларга ҳам  эсдалик совғалари топштирилди.

“Кексаларни қадрлаш ва эъзозлаш йили” Давлат дастурини амалга ошириш доирасида Наманган вилоят ташкилоти ҳамкорлар билан биргаликда  Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан байрам тантанасини ташкил этди.

Иккинчи жаҳон уруши фахрийлари ва иштирокчилари, ташкилотнинг фахрийлари ва волонтёрлари – юз нафардан ортиқ оқсоқоллар байрам дастурхони меҳмонлари бўлишди. Уларнинг ҳар бирига вилоят ташкилоти томонидан эсдалик совғалари  топширилди.

Шу куни инсонпарварлик ташкилоти ходимлари  байрам кечасига ташриф буюра олмаган фахрийлар уйларига бориб хабар олишди.

Ёшлар эса анъанага кўра,  фаровонлик ва тўкинлик рамзи сифатида мевали дарахтлар  ўтқазиб, янги боғ барпо этишди.