//= get_template_directory_uri(); ?> //= get_template_directory_uri(); ?>
6 – 7 ноябрь 2013 йил «Инсонийлик» Республика ўқув методик марказида Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамияти ташаббуси билан мунтазам кўнгилли беғараз донорликга бағишланган минтақавий семинар- – тренинг бўлиб ўтди.
Тадбирни ЎҚЯО Жамияти раиси профессор Ҳ.Ё.Каримов очди ва нутқ сўзлади. Семинар ишида ЎҚЯО Жамияти Ижрочи директори Э.А.Амиралиева, республика гематология ва қон қуйиш институти директори А.Б.Саидов, ЎҚЯО Жамияти вилоят ташкилотлар раҳбарлари ва ектакчи мутаҳассислари қатнашдилар.
Тадбир ўтказишдан асосий мақсад – БМТнинг Глобал фонди кщмагида “Ўзбекистонда ВИЧ – инфекцияси ахолининг заиф қатламлари ўртасида тарқалишини олдини олиш борасидаги кенг кўламли ишларни амалга оширишни давом эттириш, ҳамда бу касалликнинг олдини олиш, диагности ва даволаш ишларини мустахкамлаш ва салохиятини ошириш” лойиҳасининг амалиёти. Лойиҳага асосан ЎҚЯО Жамиятининг 50 мутахассислари мунтазам кўнгилли беғараз донорликни ривожлантириш бўйича аниқ кўникмаларга эга бўладилар.
Таъкидланганидек, бугунги кунда Ўзбекистон аҳолиси орасида беғараз донорликни ривожлантириш стратегик дастури амалга оширилмоқда, унинг ҳуқуқий негизи таъминланган, жамоат хайрия фонди яратилган. Республикамизда хавфсиз қон топшириш учун барча қонунчилик асослари яратилган, “Қон ва унинг таркибий қисмлари донори бўлиш тўғрисида”ги Қонун 2002 йилда қабул қилиниб, донорликни асосий тамойилларини белгилаб берди, улар қон ҳавфсизлиги, зарарсизлиги ва иҳтиёрийликдан иборатдир.
Беғараз донорликни тарғиб килиш Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамиятиниг мухим йуналишларидан биридир. Бу масалада кенг қамровли ишлар қилинмокда. Шу каторда беғараз донорликга бағишланган дастурларни самарали амалга ошириш тизимини ишлаб чиқиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш учун ҳамкорларни жалб этиш, аҳолини донорлик масалалари бўйича маълумотга эга бўлиш даражасини ошириш каби тадбирларни ташкил этиш ва унда қатнашиш ҳам йўлга қўйилган. Бундан ташқари, беғараз донорликни тарғиб этиш ишларида Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамияти минтақавий ва вилоят ташкилотларига амалий ва консультатив ёрдам ҳам бериб келинмоқда.
Яна шуни айтиш жойизки, Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамияти беғараз донорликни тарғиб қилиш бўйича бир қатор ҳамкор ташкилотлар билан иш олиб боради. Масалан, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти билан Глобал фонди гранти доирасида беғараз донорликни тарғибот қилиш бўйича Битим тузилган. Ушбу битимнинг асосий мақсади – ахолининг кенг қатламларини беғараз донорликка жалб қилиш. Лойиха доирасида гематология ва қон қуйиш институти мутахассислари билан биргаликда беғараз донорлик бўйича бир қатор семинар тренинглар ўтказилди. Бугунги семинар ҳам айнан шу самарали ишларнинг давомидир. Икки кун мобайнида мутаҳассислар эътиборига мунтазам кўнгилли беғараз донорликга бағишланган ўн бешдан зиёд презентациялар тақдим этилади. Секция йиғилишларида семинар иштирокчилари амалга оширилаётган мунтазам кўнгилли беғараз донорлик лойиҳаси натижалари ва янги донорларни ахолининг турли қатламлари орасида жалб қилиш борасидаги дастур ва таклифлар хусусида сўз юритдилар.
Семинар якунида мунтазам кўнгилли беғараз донорликни Ўзбекистонда истиқболи ва амалиётига бағишланган дастурлар режаси кўриб чиқилди.