28 Mar 2019

Ислоҳот ва самара (маҳалла фм марказларида)

Бугунги кунда юртимиздаги қайсики соҳани олмайлик, уларда изчил ислоҳот ва янгиланишлар олиб борилаётганлигининг гувоҳи бўлмоқдамиз. Ҳар бир ислоҳотлар жараёнида маҳалла аталмиш табаррук маскан асосий эътибор марказида бўлмокда. Хусусан, мамлакатимизда Фуқаро муҳофазасини ташкил этиш, юртимиз аҳолиси ва ҳудудларини фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилишда ҳам маҳалла фаолиятига бош мезон сифатида қаралмоқда. Негаки, Фуқаро муҳофазасини таъминлаш борасидаги тадбирларни, аввало, оиладан, маҳалладан бошлар эканмиз, бу борада кўзлаган эзгу мақсад вазифаларимизга эришиш учун муносиб замин ҳозирлаган бўламиз.

Шу маънода кайд этиш керакки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 21 августдаги «Аҳолининг фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилишга тайёргарлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 650-сонли Қарори ижросини таъминлаш юзасидан Тошкент шаҳар ҳокимининг 2017 йил 25 августдаги 1138-сонли қарори қабул қилинган.

Ушбу қарорлар талабларини бажариш ҳамда Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш давлат тизимига кўмаклашиш мақсадида, Республика Қизил Ярим Ой Жамияти томонидан маҳалла фуқаролар йиғинларининг салоҳиятини янада ошириш, аҳолини эҳтимол тутилган фавқулодда вазиятлардан ҳимояланиш даражасини кучайтириш борасидаги грант лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси жамоат фондига тақдим этилди.

Шунга кўра, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссиясининг 2018 йил 1 июндаги 32-сонли Давлат ижтимоий буюртмасини тақдим этиш танлови ғолибларини аниқпаш тўғрисидаги қарори билан «Фавқулодда вазиятлардан самарали ҳимояланиш аҳоли хавфсизлиги ва жамият барқарор ривожланишининг асосидир» номли лойиҳа тасдиқланди. Лойиҳа ижрочиси сифатида Қизил Ярим Ой Жамиятининг Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ташкилотлари танлаб олинди.

 

Лойиҳанинг афзаллиги шундаки, Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 21 августдаги 650-сонли Қарори доирасида ўтган 2018 йилда мақсадли бюджет маблағлари ажратилувчи 193 та намунавий маҳалла фуқаролар йиғинларида «Маҳалла фуқаро муҳофазаси» марказларини (ўқув-услубий маркази) ташкил қилиш кўзда тутилган эди. Ўз навбатида, бошқа маҳаллаларда ҳам ана шундай ишларни молиялаштириш муаммоси мавжуд бўлиб, Қизил Ярим Ой Жамияти давлат буюртмаси маблағлари ҳисобидан Тошкент шаҳрида 11 та, Тошкент вилоятида 9 та маҳаллани тажриба тариқасида қамраб олиш, уларни Фавқулодда вазиятлар, Соғлиқни сақлаш бошқармалари, маҳалла фуқаролар йиғинлари билан биргаликда тажриба базаси сифатида шакллантириш режалаштирилган.

Қайд этиш керакки, ўтган давр мобайнида ушбу лойиҳа доирасида қатор ишлар амалга оширилди. Хусусан, Қизил Ярим Ой Жамияти Тошкент шаҳар ташкилоти ўқув марказида 11 та тумандан танлаб олинган маҳалла фуқаро йиғинлари вакиллари билан семинарлар ўтказилди. Мазкур тадбирларда «Маҳалла фуқаро муҳофазаси йиғма гуруҳларини асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш ва уларни маҳалла фуқаролар йиғинларида ўқитиш» дастурининг мазмун-моҳияти, маҳаллаларда жамиятнинг бошланғич ташкилотини тузиш, амалга оширилаётган давлат ижтимоий буюртмасининг мақсад ва вазифалари, шунингдек, жойлардаги маҳалла маъмурларининг ушбу масала юзасидан бурч ва вазифалари ҳақида атрофлича тушунтириш ва тарғибот ишлари амалга оширилди.

 

Семинарлар давомида белгиланган лойиҳа доирасида:

Фуқаро муҳофазаси маҳаллий тизимида ўқув-ахборот пунктларини тузиш ва аҳоли зич шаҳар шароитидаги мақсадли маҳаллаларда ФВга тайёрланиш ва у юз берганда ҳаракатланишга оид самарали режалар ва механизмлар, шу жумладан, маҳаллалардаги хавф-хатар харитасини ишлаб чиқишга кўмаклашиш;
МФЙни ФВда ҳаракатланиш бўйича маълум миқдордаги асбоб-ускуналар жамланмаси, шунингдек, олдиндан огоҳлантиришнинг энг оддий воситалари билан таъминлаш;
аҳоли ва «Маҳалла фуқаро муҳофазаси» йиғма гуруҳи аъзоларини биринчи ёрдам кўрсатиш кўникмаларига ўқитиш;
маҳаллий аҳоли билан мактаб-маҳалла-болалар боғчаси комплексида муайян хавфсиз жойларга шошилинч йиғилиш ва эвакуация қилиш бўйича ФВда ҳаракатланишга оид амалий машғулотлар ташкил этиш, симуляциявий машқлар доирасида биринчи ёрдам кўрсатиш бўйича амалий кўникмаларни мустаҳкамлаш, аҳолининг ФВда маҳаллий имкониятлар (потенциал) ва ресурслар билан мустақил ҳаракатланиш қобилиятини текшириш ва амалиётдан ўтказиш;
МФЙда ФВда самарали ҳаракатланиш учун энг зарур эҳтиёж моллари заҳирасини яратиш ва яна бир қатор тадбирлар кўзда тутилганлиги айтиб ўтилиб, галдаги вазифалар хусусида тушунтириш ва тарғибот ишлари олиб борилди.

 

 

Шундан келиб чиққан ҳолда, ўтган 2018 йил давомида тегишли тадбирлар амалга оширилди. Хусусан, 16 ноябрь куни 11 та маҳалланинг барчаси учун фавқулодда вазиятларда зарур бўладиган белкурак, чўкич, лом, болта, пақир, ўт ўчиргич, фонар, овоз кучайтиргич, замбил, санзвено учун кийим-бош, кўрпа-ёстиқлар, ошхона идишлари, ўчоқ-қозонлар, сув идиши канистра, санзвенолар учун биринчи ёрдам аптечкалари ва боғлов ашёлари, аҳоли орасида тарқатиш учун биринчи ёрдам бўйича чўнтак справочниги ва бошқа буклетлар тақдим этилди. Ушбу лойиҳани амалга ошириш билан Қизил Ярим Ой Жамияти барча давлат органлари билан фавқулодда вазиятлар масалалари бўйича кучайтириладиган чора-тадбирларга етарлича ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда.

 

Шунингдек, лойиҳа доирасида сентябрь, октябрь ва ноябрь ойларида дастурга киритилган 11 та маҳалланинг ҳар бирида (М.Улуғбек – «Уйғониш», Шайхонтоҳур – «Зангиота», Яшнобод – «Донишманд», Яккасарой – «Шоҳжаҳон», Олмазор – «Шифокорлар», Чилонзор – «Яккабоғ», Сергели – «Ҳабибий», Учтепа – «Зулфизар», Бектемир – «Зилола», Юнусобод – «Отчопар-1», Миробод – «Фурқат») ИИБ, ССБ, ФВБ, МФЙлар, Қизил Ярим Ой Жамияти вакиллари иштирокида «Маҳалла фуқаро муҳофазаси йиғма гуруҳларини асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш ва аҳолини фавқулодда вазиятларда кўрсатиладиган биринчи ёрдам кўникмаларига ўргатиш» мавзусида семинарлар ташкил этилди.

 

28 ноябрь куни Олмазор туманидаги «Шифокорлар» МФЙда симуляцион дала машғулоти ўтказилди. Унда маҳалла яқинидаги коллеж ўқувчилари ва аҳоли хавфсиз жойга эвакуация қилиниб, шартли вазиятга кўра, жабрланганларга биринчи ёрдам кўрсатилди.

Жорий 2019 йилда ҳам ушбу амалий саъй-ҳаракатлар изчил давом эттирилмоқда. Жумладан 18 январь куни Миробод тумани «Фурқат» МФЙда, 23 январь куни Яшнобод тумани «Донишманд» МФЙда, 24 январь куни Бектемир тумани «Зилола» МФЙда, 29 январь куни Сергели тумани «Ҳабибий» МФЙда, 5 февраль куни Яккасарой тумани «Шоҳжаҳон» МФЙда, 6 февраль куни Учтепа тумани «Зулфизар» МФЙда, 8 февраль куни Мирзо Улугбек тумани «Уйғониш» МФЙда симуляцион ўқув машғулотлари ўтказилди. 

Машғу

лотларда ҳамкор ташкилотлардан туман ҳокимликлари, Тошкент шаҳар ФВБ, Соғлиқни сақлаш бош бошқармаси, шаҳар Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси, туман «Маҳалла» жамғармаси ҳамда иштирокчи маҳалла ҳудудида истиқомат қилувчи МТМ, умумтаълим мактаби, касб-ҳунар коллежлари тарбияланувчилари, ўқувчилари ва ўқитувчилари иштирок этдилар.

Фуқароларни ўқитиш кўламини кенгайтириш мақсадида, оилавий шифохоналар, патронаж ҳамширалари, маҳалла миқёсида тайёрланган тренер-инструкторлар ва Қизил Ярим Ой Жамияти ходимлари иштирокида ўтказиладиган 4 ойга мўлжалланган ўқитиш жадваллари ишлаб чиқилган бўлиб, ҳозирда ушбу жадвал асосида ҳар ойда 4 маротаба ўқитиш ишлари олиб борилмоқда.

Амалга оширилаётган ушбу хайрли ишлар юртимизда аҳоли фаровонлиги, юртдошларимиз хотиржамлигини таъминлашдек эзгу мақсадларга хизмат қилади. Шундай экан, соҳа мутахассислари бу борадаги мавжуд барча имкониятларини ишга соладилар.
 

Зеро, халқимиз фаровонлигини таъминлаш, эл-юрт манфаатлари йўлида садоқат билан хизмат қилиш барчамизнинг муқаддас бурчимиздир.
 

Истеъфодаги подполковник

Н.СМАЙЛОВ,

Тошкент шаҳар ФВБ АРТТМ катта ўқитувчиси;
оддий аскар И.ҲАБИБУЛЛАЕВА,

ФВВ ходими