//= get_template_directory_uri(); ?> //= get_template_directory_uri(); ?>
Халқаро Қизил Хоч ва Қизил Ярим Ой Жамиятлари Бош Ассамблеяси, Делегатлар Кенгаши ва Халақаро конференсия 34-сессияси 22-31 октабр кунлари Швейцариянинг Женева шаҳрида 191 Қизил Хоч ва Қизил Ярим Ой миллий жамиятларини бирлаштиради
Ушбу тадбир ҳар тўрт йилда бир марта ўтказилади ва 191 миллий Қизил Хоч ва Қизил Ярим Ой Жамиятларини ва Женева конвенцияларига аъзо 196 та давлатни бирлаштиради. Халқаро Қизил Хоч ва Қизил Ярим Ой Жамиятлари Федерацияси, Халқаро Қизил Хоч Қўмитаси, элчилар ва кузатувчилар ҳам иштирок этдилар. Йиғилиш Халқаро Қизил Хоч ва Қизил Ярим Ой Ҳаракати учун аҳамиятлидир, чунки унда асосий эътибор гуманитар муаммоларни ҳал қилишга қаратилган асосий резолюцияларни қабул қилишга қаратилган.
2024 йилнинг 22 октабр куни Қизил Хоч ва Қизил Ярим Ой вакиллари Женевада (Швейцария) Халқаро ҳаракатнинг навбатдаги 34-сессиясининг очилиш маросимида жамландилар. Шу куннинг ўзида қўшма очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда Халқаро Қизил Хоч қўмитаси ва Халқаро Федерацияси президентлари Миряна Споларич ҳамда Кейт Форбеслар барча миллий жамиятлар вакилларини қутладилар.
Шундан сўнг келаси уч кун давомида яъни 23-25 октабр кунлари Бош ассамблея ўз ишини давом эттирди. Унда ўтган йиллар давомида амалга оширилган ишлар бўйича ХҚХ ва ҚЯО жамиятлари федерацияси бош котиби Жаган Чапаган ва бошқаларнинг ҳисоботлари тингланди ҳамда йиғилганлар томонидан амалга оширилган ишлар бўйича фикр билдирилди.
27-28 октабр кунлари эса Делегатлар кенгаши йиғилишлари бўлиб ўтди. Тадбирни Халқаро қўмита президенти Миряна Споларич олиб борди. Ушбу йиғилишларда қабул қилиниши режалаштирилаётган резалюциялар ҳақида тўлиқ маълумот бериб ўтилди.
Тадбирларнинг сўнги кунлари яъни 29-31 октабр кунлари эътибор Халқаро конференцияга қаратилди. Тадбир давомида Низом кенгашига 5 нафар янги аъзолар тайинланди, улар Австралия вакили Ҳелен Дункан, Испания вакили Мерседес Бабе, Ливан вакили Жорж Катанеҳ, Норвегия вакили Свен Молленкоф ва ХХР вакили Ванг Пинглар делегатлар томонидан келгуси конференцияга қадар сайландилар. Конференциянинг сўнги кунида гуманитар фаолият билан боғлиқ бир нечта резалюциялар қабул қилинди ва шу билан навбатдаги 34-сессия ўз ниҳоясига етди.
Ушбу тадбирлар доирасида бизнинг жамиятимиз вакиллари ҳам бир нечта икки томонлама учрашувларда иштирок этдилар.