11 Avg 2023

Ўзбекистон Қизил Ярим Ой жамияти томонидан ўтказилган “Ёш қутқарувчи” мусобоқаси

2023-йил 10-август куни Халқаро Қизил Хоч ва Қизил Ярим Ой жамиятлари Федерациясининг Марказий Осиёдаги ваколатхонаси ва Ўзбекистон Қизил Ярим Ой жамияти ўртасидаги келишувга асосан “Ёшлар фаолияти ва волонтёрликни ривожлантириш” лойихаси доирасида ёш волонтёрларни жамият Устав фаолиятига кизириқтириш ва уларнинг биринчи ёрдам кўрсатиш бўйича кўникмаларини ошириш таълим муассасалари ва бошқа ташкилотларнинг фавқулодда вазиятларга тайёргарлигини ошириш ва улар рўй берганда тўғри харакатланишни ташкил этишга амалий ёрдам бериш мақсадида Тошкент шаҳри Шайхонтохур тумани ФВБ қарашли 14-ЁҚХда Тошкент шаҳри ва вилоятлардан ташриф буюрган умумтаълим мактаби ўқувчилари иборат жамоалар ўртасида “Ёш қутқарувчи” мусобоқаси ўтказилди.

Мусобоқанинг мақсади: Аҳоли айниқса ёшларда лойиҳада белгиланган вазифалар доирасида тушунча, билим ва кўникмалар даражасини кўриш, “Ёш қутқарувчилар”  болалар  мусобақасида  иштирок  этувчи  ёшларни  жисмонан  бақувват, руҳан  соғлом,  кучли  ирода  ва  матонатлилик  руҳида  тарбиялаш,  шунингдек  улар  онгида фавқулодда  вазиятларда  тўғри  ҳаракат  қилишга  оид  тушунча,  билим  ва  кўникмаларни шакллантириш, Фавқулодда вазиятлар содир бўлганда инсонларни қутқариш бўйича таълим муссасаси ўқувчиларининг амалий кўникмаларини шакллантиришга қаратилди.

Мусобоқа  5 шартдан иборат бўлиб              1-шартда жамоалар назарий яъни савол жавоб тариқасида ўтказилди. Унда иштирокчиларга қуйидаги саволлар берилди

  1. Фавқулодда вазиятга таъриф беринг.
  2. Фавқулодда вазият турларини айтинг.

3.Техноген тусдаги Фавқулодда вазиятга тариф беринг (мисоллар келтиринг).

  1. Табиий тусдаги Фавқулодда вазиятга тариф беринг (мисоллар келтиринг).
  2. Селга таъриф  беринг.  Сел  келиши сабаблари.  Сел  келганда аҳолининг

ҳаракатлари.

  1. Қор кўчкиси тариф беринг. Қор кўчкиси пайдо бўлиш сабаблари. Қор кўчкисида қолганингизд асизнинг харакатингиз.
  2. Ер кўчкисига  тариф  беринг.  Ер  кўчкиси пайдо бўлиш сабаблари. Ер  кўчкиси содир бўлганда сизнинг харакатингиз.
  3. Зилзилага тариф беринг. Зилзила бўлганда сизнинг харакатингиз.
  4. Қутқарувчи бу – ?
  5. Қутқарув ишлари бу-?

Мусобоқанинг 2-шартда жамоалар жабрланувчига “Биринчи ёрдам” кўрсатиш бўйича учта амалий саволлар берилди ва гуруҳлар томонидан шартларнинг тўғри бажарилиши хакамлар томонидан бахоланиб борилди.

Мусобоқанинг 3-шартда жамоаларга 100 метрга тўсиқлараро югуриш эстафетаси юқори қаватларни ишғол этиш (башня) шартларини бажаришди.

Мусобоқанинг 4-шартда жамоаларга арқон боғлаш усулларини, қутқарув анжомларидан қандай ҳолатларда ва усулларда фойдаланиш зарурлигини,                      ўз-ўзини сақлаш тизимларини кийиш, арқон ёрдамида юқорига (жумар ёрдамида) кўтарилиш ва 6 метрдан баландликдан пастга тушиш машқларини бажардилар

Мусобоқанинг 5-шартда дарёдан арқонлар ёрдамида ўтиш (переправа) ва белгиланган вақтда  палатка  ёйиш машқини бажаришди.

Қизғин ва бахс мунозарага бой бўлган “Ёш қутқарувчи” мусобоқасида

1-ўринни Фарғона вилояти жамоаси

2-ўринни Наманган вилояти жамоаси

3-ўринни Навоий вилоят жамоаси эгаллашди.

Мусобоқа ташкилотчилар томонидан 1,2,3-ўринга медал ва кубок ўз эгаларини топишди.

Иштирокчиларга ташкилотчилар томонидан эсдалик совғалари улашилди