//= get_template_directory_uri(); ?> //= get_template_directory_uri(); ?>
2022-йил сентабрдан декабригача Ўзбекистон ҚЯОЖ ва UNICEFнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси томонидан “Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида COVID-19 га қарши эмлашни тарғиб қилиш бўйича жамоатчилик мулоқотларини ўтказиш” қўшма лойиҳаси бутун мамлакат бўйлаб амалга оширилди.
Лойиҳани амалдаги қонунчилик талаблари асосида амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон ҚЯОЖ ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ўртасида тадбирлар рўйхати, мақсадлари, харажатлар миқдори, ҳудудлар ва амалга ошириш муддатлари, мақсадли аудиториялар, шунингдек, лойиҳани амалга оширишда иштирок этадиган ташкилотлар рўйхати, амалга ошириш режаси, механизмини ўз ичига олган “Йўл харитаси” имзоланди.
Лойиҳа аввалида лойиҳанинг ҳудудий координаторлари – Жамиятнинг ҳудудий ташкилотлари раислари учун танишув семинари ўтказилди. Семинардан кўзланган мақсад лойиҳа мазмун-моҳияти ва уни амалга ошириш механизмлари бўйича тегишли тавсия ва кўрсатмалар бериш эди. Семинарда, шунингдек, жамият ижро аппарати масъул ходимлари, UNICEFнинг Ўзбекистондаги ваколатхоналари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Санитария-эпидемиология осойишталиги ва аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш хизмати ходимлари иштирок этди.
Лойиҳани ҳар бир ҳудуд миқёсида амалга ошириш мақсадида Санитария-епидемиология осойишталиги ва аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш хизмати ҳамда ташкилотнинг ҳудудий бўлинмалари томонидан давра суҳбатларининг санаси ва вақти, туман (шаҳар) ва маҳалла (қишлоқ) фуқаролар йиғинлари номлари кўрсатилган Жадваллар ишлаб чиқилди ва тасдиқланди.
Республика санитария-епидемиология осойишталиги бошқармаси томонидан эмлаш даражаси паст бўлган 62 та туман (шаҳар)да 248 та мулоқот ташкил этилиб, уларда 6522 нафар фуқаро иштирок этди.
Бундан ташқари, иштирокчилар ўртасида тарқатиш ва мулоқотлар давомида фойдаланиш учун UNICEFнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси томонидан барча ҳудудларга COVID-19 га қарши эмлаш тўғрисидаги ма’лумотлар акс этган коммуникация материаллари – жами 20 000 дан ортиқ дона топширилди, Жамият Бош қароргоҳи томонидан 14 та баннер тайёрланди.
Лойиҳа якунида иштирокчилар унинг аҳамияти ва фойдалилигини айтиб, қуйидагиларни таклиф қилишди: эмлаш зарурлигини батафсилроқ тушунтириш (тақвим, қўшимча эмлашлар); тўхтаб қолмаслик, балки оммавий ахборот воситаларида тушунтириш ва тарғибот ишларини кучайтириш зарур; миграциядаги фуқаролар мамлакатимизга кираётганда қаттиқ текширилиши керак; бундай учрашувлар мактаб, лицей ва ишсиз аёллар, қайнона-келинлар ўртасида ўтказилиши зарурлиги таъкидланди.