//= get_template_directory_uri(); ?> //= get_template_directory_uri(); ?>
Аҳолини юзага келиши мумкин бўлган табиий офатларга тайёрлаш Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида фуқаролар йиғинлари ҳузурида маҳаллий фавқулодда вазиятлар комиссияларини (ФВК) тузиш орқали амалга оширилади. Бу ишларни ташкил этиш Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг бошқармалари билан доимий ҳамкорликда амалга оширилади.
Мазкур вазифани амалга ошириш мақсадида 2022-йил 2-3-ноябр кунлари Ўзбекистон Қизил ярим ой жамияти Республика ўқув-услубий марказида Халқаро Қизил Хоч Қўмитаси билан ҳамкорликда “Фавқулодда вазиятларни бошқариш миллий гуруҳининг синов машғулотлари” ташкил этилди.
Тадбирнинг биринчи кунида назарий билимларга катта эътибор қаратилиб, Жамиятнинг тажрибали мутахассислари томонидан Олмазор туманидаги 111-мактаб ўқувчилари учун фавқулодда вазиятларни бартараф этиш ва биринчи ёрдам кўрсатиш бўйича машғулотлар ўтказилди. Куннинг иккинчи ярмида Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Фуқаро муҳофазаси институтига ташриф уюштирилди.
3-ноябр куни РЎУМда симуляция дарси ўтказилди. Тошкент шаҳрида юзага келган фавқулодда вазиятнинг ўқув стсенарийсига кўра, зилзиладан кейин ёнғин содир бўлган, бироқ аҳоли тўғри ҳаракат қилиб, саросимага тушган қўшниларни тинчлантиришга, ўзини ва атрофдагиларни ҳимоя қилишга муваффақ бўлган. Амалда, жароҳатланганларга биринчи ёрдам кўрсатиш ва ярадорларни хавфсиз жойларга эвакуация қилиш амалга оширилган.
Бош штаб бошлиғи аҳолини воқеа ҳақида огоҳлантирди ва 20 кишилик гуруҳ аъзоларига ишга киришишни буюрди. Алоқа, разведка, ёнғинга қарши ва фавқулодда вазиятлар хизматлари, тиббиёт бўлинмалари воқеа жойини кўздан кечириб, бу ҳақда штаб бошлиғига маълум қилди. Зилзиладан жабр кўрган ва зарар кўрган уйлар сони маълум бўлди. Ярадорларнинг барчасига, уларнинг етти нафарига биринчи ёрдам кўрсатилиб, хавфсиз жойларга эвакуация қилинди.