//= get_template_directory_uri(); ?> //= get_template_directory_uri(); ?>
2022-йилнинг 25-28-октябрь кунлари Наманган шаҳрида жойлашган “НЕСТЛЕ-АГРО” МЧЖ ҳудудида Ўзбекистон ҚЯОЖ Наманган вилоят ташкилоти билан тузилган шартнома асосида ушбу корхонанинг 20 нафар ишчи-ходимлари учун биринчи ёрдам кўрсатиш ва фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилиш қоидалари бўйича ўқув-машғулотлар ташкил этилди.
Тренинг давомида иштирокчиларга махсус дастур асосида биринчи ёрдам кўрсатиш тамойиллари, жабрланувчини хавфсиз жойга кўчириш қоидалари, анатомия ва физиология асослари, нафас йўлларининг сиқилиши бузилишида ёрдам кўрсатиш, юрак хуружи, юрак уришининг тўхтаб қолиши, шикастланишлар ва куйишлар, таянч-ҳаракат тизими шикастланишлари, бош мия жароҳатлари ҳолатлари содир бўлганда биринчи ёрдам кўрсатиш қоидалари ўқитилди. Айниқса йўл-транспорт ҳодисалари қурбонларига ёрдам кўрсатиш қоидаларига, шунингдек, юқумли касалликларнинг олдини олиш бўйича профилактика ишларига алоҳида эътибор қаратилди.
Шунингдек, ўқув машғулотида вилоят ташкилотинтнг масъул ходими А.Иброҳимов Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамиятининг фаолияти ва “Ўзбекистон Республикасининг “Қизил Хоч ва Қизил Ярим Ой тимсолларидан фойдаланиш ва мухофаза қилиш””, “Қон донорлиги ва унинг таркибий компонентлари”, Халқаро гуманитар ҳуқуқлар тамойилларига доир қонунлар мазмун-моҳияти ҳақида атрофлича маълумот берди.
Назарий машғулотлар жараёнида олинган билимлар амалий машғулотларда мустаҳкамланди. Якунда барча иштирокчиларга тегишли махсус Сертификатлар топширилди.