//= get_template_directory_uri(); ?> //= get_template_directory_uri(); ?>
Ўзбекистон Мустақиллигининг 30 йиллиги арафасида фавқулодда вазиятларга тайёргарлик кўриш ва бошқариш учун масъул бўлган Ўзбекистон ҚЯОЖ ходимлари, Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Aкадемияси ҳузуридаги Фуқаро муҳофазаси институти томонидан ташкил “Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар давлат хизмати тузилмаларини ривожлантириш” мавзусидаги семинарда иштирок этилди.
Ушбу семинарда Ўзбекистон ҚЯОЖ Фавқулодда вазиятлар бўлими мутахассиси Зафар Рахамнов Ўзбекистон ҚЯОЖ фаолияти ва унинг фавқулодда вазиятлар тизими ҳақида маъруза қилди. Тадбирнинг назарий қисмидан сўнг, қўшма тактик машғулотлар ва замонавий авария-техника воситалари кўргазмаси бошланди. Режага кўра, Ўзбекистон ҚЯОЖ жамоаси ўз экспозицияси материалини тақдим этди, бу нафақат Фавқулодда вазиятлар вазирлиги академияси тингловчиларида, балки Ўзбекистон Республикаси турли вазирлик ва идораларидан меҳмонларда ҳам катта қизиқиш уйғотди. Тадбирнинг бу форматда биринчи марта ташкил этилгани, нафақат давра суҳбати орқали долзарб масалаларни муҳокама қилиш орқали эмас, балки фавқулодда вазиятларга жавоб бериш бўйича мавжуд кўникмаларни амалда ривожлантириш учун имкон яратгани билан қувонарлидир.
Тадбирнинг амалий қисми давомида ходимларимиз фавқулодда вазиятларда ёрдам кўрсатиш бўйича ўз маҳоратларини намойиш этдилар, уларнинг ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан юқори баҳоланди. Хусусан, Темир йўл ташкилоти, Наманган, Сирдарё, Навоий, Aндижон, Қашқадарё вилоятлари, Қорақалпоғистон Республикаси ва Тошкент шаҳрининг фавқулодда вазиятлар бўйича мутахассислари мазкур тадбирда ажралиб турдилар.
Фавқулодда вазиятлар бўйича ишчи йиғилиш натижаларини эълон қилар экан, ушбу муҳим йўналишдаги ишларни янада такомиллаштириш зарурлиги, яъни Ўзбекистон ҚЯОЖ барча бўлинмалари омборларида зарур бўлган товарлар захирасини кўпайтириш, фавқулодда вазиятлар бўлими ходимларни, шу жумладан ОҚКГ аъзоларини тайёрлаш сифатини ошириш зарурлиги қайд этилди.
Бу ютуқларнинг барчаси ва бошқа кўплаб жиҳатлар шошилинч чоралар тўхтамаслигини, аксинча, самарали келажак истиқболи билан унинг ривожланишидаги янги босқични енгиб ўтишини кўрсатади.