10 Sen 2013

Ёшлар ташаббуслари мухим сана йилида

 

Ўзбекистон Қизил Ярим Ой жамияти Навоий вилоят ташкилоти ва вилоят “Камолот” ЁИХ билан хамкорликда 2013 йил 10-сентябрь куни “150 йил гуманитар фаолият” номли мавзусида “Ёшлар маркази” саройида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Унда Ўзбекистон ҚЯО Жамияти  вилоят ташкилоти кўнгуллилари, Навоий Техника-иқтисодиёт коллежи ўқувчи ва ўқитувчилари, Камолот ЁИХ вакиллари, ОАВ вакиллари иштирок этишди.

Ушбу тадбирни ўтказишдан асосий мақсад – ёшларни  Халқаро Ҳаракат фаолияти билан таништириш ва ёшлар ўртасида хамжихатлик, дўстлик, хамкорлик ришталарини боғлашдан иборат эди.

Тадбир давомида Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамиятии Навоий вилоят ташкилоти мутахассислари Жамият тарихи, ташабусслари ва  150 йиллик фаолият тўғрисида тадбир қатнашчиларига тушунчалар бериб ўтишди ва  Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамияти томонидан тайёрланган “Эзгулик” видеофильми намойиш этилди.

Тадбир сўнгида қатнашчиларига мавзуга оид  брошюра, буклет ва ўқув-методик қулланмалар тарқатилди.