//= get_template_directory_uri(); ?> //= get_template_directory_uri(); ?>
Жорий йилнинг апрель ойи охирида Халқаро Қизил Хоч ва Қизил Ярим Ой Федерацияси вакилларининг минтақавий учрашуви бўлиб ўтди. Инсонпарварлик форумида Федерация раҳбарлари ва МДҲ, Болтиқбўйи ва Грузия мамалакатлари Миллий Жамиятларининг вакиллари иштирок этди.
Форум иштирокчилари бир қатор масалаларни, жумладан, ХҚХФ бошқарувини такомиллаштириш, унинг глобал муаммоларни ҳал этишдаги роли масалаларини кўриб чиқишди. Асосий эътибор ХҚХФ бошқарув тизимини ва Конституциясини такомиллаштиришга қаратилди.
– Халқаро Қизил хоч ва Қизил Ярим Ой Федерацияси 2015 йилда янги таҳрирдаги Конституцияни қабул қилишга тайёрланмоқда, – деди Халқаро Қизил Хоч ва Қизил Ярим Ой Федерацияси Президенти Тадатэру Коное. – Биз шу сабабли юзага келадиган асосий мавзуларни муҳокама қилишимиз зарур. Миллий Жамият потенциалини ривожлантириш ана шундай муҳим масалалардан биридир. Бутун дунё бизга ягона бир ташкилот деб қарайди, шу боис Миллий Жамиятларнинг фаолияти аниқлигини ва ўзаро тушунишларин таъминлашимиз зарур.
Форум иштирокчиларининг эътиборига бешта асосий масала ҳавола этилди ва уларда Миллий Жамиятлар салоҳиятини ривожлантириш, Федерация билан алоқани мустаҳкамлаш, тузилмани такомиллаштииш, ХҚХҚ фаолияти мувофиқлаштиришни максималлаштириш, Миллий Жамиятлар ва Халқаро Қизил Хоч Федерациясини ривожлантиришга кўмаклашувчи восита сифатида гуманитар дипломатиядан фойдаланишга эътибор қаратиш лозим бўлади.