//= get_template_directory_uri(); ?> //= get_template_directory_uri(); ?>
2014 йил апрел ойида Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамияти Фарғона вилоят ташкилотида ҳисобот сайлов конференцияси бўлиб ўтди.
-Раҳм-шафқат ҳар бир инсонда бўлади. Биз ҳеч маҳал ўзгалар қайғуси олдидан бефарқ ўтиб кета олмаймиз. Унинг билан бирга азобланамиз, ташвиш чекамиз ва ҳар доим юпанч сўз топа оламиз. Ўзбекистон ҚЯОЖ Ижрочи директори Э. А. Амиралиева Фарғонадаги конференцияда ўз маърузасини шундай сўзлар билан бошлади. – Инсонпарварлик ва эзгулик ғояси бутун фаолиятимизннг асосини ташкил этади. Ташкилотимизнинг Низомида, бир қатор лойиҳаларда, «Соғлом бола йили» Давлат дастурини бажаришга кучли салоҳиятимиз бор.
Соҳа мутахассислари, вазирлкл ва идоралар, жамоатчилик ташкилотлари, ўқув муассасалари вакиллари очиқ музокарада иштирок этишди.
Иштирокчилар маърузаларида бу борадаги муҳим муаммолар тўғрисида юзма-юз сўзлашиш, уларни ҳал этишнинг янги йўлларини топиш, келажак режалар йўналишини аниқлаш учун бундай учрашувлар жуда муҳим эканлиги бир неча бор қайд этилди.
Фарғона вилоятининг барча туманларидан келган 64 нафар делегат конференция ишида фаол иштирок этишди. Ўтган йили амалга оширилган ишларнинг батафсил таҳлили Ўзбекистон ҚЯОЖ Фарғона вилоят ташкилоти раиси Ю.К.Рахимова маърузасида таъкидлаб ўтилди. Бугунги кунда бир қатор вилоят ташкилотларида 212минг аъзо, 950 нафардан ортиқ волонтёр фаолият юритади.
Жамият тузилмасида 4 та шаҳар, 15 та туман ва 72 та бошланғич ташкилот мавжуд. Миллий Жамиятнинг устувор йўналишларини амалга ошириш бўйича бир қатор ишлар йўлга қўйилган. Ҳар йили вилоят ташкилотининг моддий техник базаси мустаҳкамланади. Масалан, жорий йилда 10 та бўлинма компьютерлар, ксерокс ва принтерлар билан таъминланди. Ҳар бир бўлим электрон почтага эга. Йўлга қўйилган ишлар рақамларда ифода этилса, ҳисобот даврида 2 миллиард сўм маблағ тўпланди.