//= get_template_directory_uri(); ?> //= get_template_directory_uri(); ?>
Янги йил кириб келишига ҳам саноқли кунлар қолди. Барчангизга маълумки, у биз учун алоҳида аҳамият касб этувчи юбилей йили саналади. 2015 йилда сайёрамиздаги энг кекса инсонпарварлик ташкилоти – Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамияти ташкил этилганига 90 йил тўлади.
У 1925 йил 14 ноябрьда ташкил топган. 1992 йил 28 май ойида эса Республика Президенти томонидан “Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамияти тўғрисида”ги Фармон имзоланди. Унда жумладан шундай дейилади – “Инсонпарварлик, раҳм-шафқат ва беғараз ёрдам бериш, халқ анъаналарини намоён қилиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг халқаро ҳамкорлигини ривожлантириш ҳамда Қизил Хоч ва Қизил Ярим Ой ҳаракатининг мақсад ва қоидаларини рўёбга чиқаришда республика жамоатчилигининг иштирок этиши учун қулай шарт-шароит яратиш мақсадида… белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамияти республиканинг бутун ҳудудида иш кўради ва инсонпарварлик ёрдами бериш соҳасида давлатга ҳамда унинг соғлиқни сақлаш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш идораларига ихтиёрий равишда кўмаклашади”.
Хабарингиз бор, мустақиллик йилларида Миллий Жамиятнинг ривожлантириш, унинг нуфузини кўтариш, имкониятларини ошириш учун самарали ишлар амалга оширилди.
Жумладан, кундалик фаолиятимиз якка –ёлғиз, кекса инсонларга инсонпарварлик ва тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш, соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, юқумли касалликларнинг олдини олиш ва аҳолига биринчи ёрдам кўрсатишни ўргатиш, Халқаро гуманитар ҳуқуқини татбиқ қилиш, кўнгилли фаолларни сафини кенгайтириш каби мухим масалаларни қамраб олган. Бундан ташқари, ёшларни инсонпарварлик ва меҳр-шафқат руҳида тарбиялаш, беғараз донорликни тарғиб қилиш, ҳалқаро ҳамкорликни ривожлантириш, оилавий алоқаларни тиклаш бўйича бир қатор лойиҳалар амалга оширилмоқда.
Биз бундан буён ҳам ўз фаолиятимизни давом эттирамиз. Юбилей санага бағишлаб анжуман ва учрашувлар, кўрик-танловлар, фото кўргазмалар ташкил этилади. 2015 йил муҳтарам Президентимиз ташаббуслари билан “Қарияларни эъзозлаш йили” деб эълон қилинди. Демак, кириб келаётган йил воқеаларга бундан ҳам бой бўлади.
Анъанага кўра, ҳар йили ноябрь ойида Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамияти республикамизнинг барча минтақаларида Миллий Жамият фондига маблағ йиғиш хайрия акцияларини ўтказади. Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 5 октябрьдаги Қарорига асосан декада ўтказишда ҳар бир минтақада жамоат ва нодавлат ташкилотлари, ўқув муассасалари, корхона ва турли идоралар фаол иштирок этади. Декаданинг самарали ўтиши
Миллий Жамиятимизнинг ижтимоий химояга йўналтирилган дастурларини муваффақиятли амалга оширилишига ёрдам беради.
Барчангизга мустаҳкам соғлик, ишларингизда муваффақиятлар, бахт тилайман, олийжаноб ишларингизда зафар ёр бўлсин!
Ўзбекистон ҚЯО Жамияти раиси
Х.Я.Каримов