//= get_template_directory_uri(); ?> //= get_template_directory_uri(); ?>
Жорий йилнинг июль ойида Ўзбекистон ҚЯО Жамиятининг “Инсонийлик” ўқув марказида фавқулодда вазиятларга тайёргарлик юзасидан уч кунлик семинар бўлиб ўтди. Унда Миллий Жамият минтақавий бўлимларининг ФВ бўйича ижрочи директорлари ва мутахассислари иштирок этдилар.
Кўриб чиқилган масалалар қаторида жойлардаги ФВ хизмати фаолиятини янада такомиллаштириш вазифалари жой олди. Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасида фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш давлат тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги Қарори ижроси бўйича 2015 йилнинг биринчи ярим йиллиги якунлари ўтказилди.
Учрашув давомида вилоят ташкилотларида ФВ ларга тайёргарлик бўйича тажрибалар алмашилди, ушбу йўналишдаги янги иш услублари ҳақида сўз юритилди. Семинарга йиғилганлар Ўзбекистон ҚЯОЖнинг ФВ ларга тайёргарлик бўйича бўлим мутахассислари томонидан тайёрланган зилзила оқибатларини бартараф этишга бағишланган тақдимотини қизиқиш билан тинглашди.
Учрашув доирасида Ўзбекистон Республикаси ФВВ Фуқаролик муҳофазаси институти қошидаги Зилзила тарихи музейига экскурсия ташкил этилди. Мазкур музей МДҲ давлатлари ҳудудида ягона саналади. Бу ерда иштирокчилар Ўзбекистон ҳудудидаги сейсмик ҳолат ҳақида батафсил маълумот олишди. Мажмуага ташриф буюрганлар махсус стимуляторда Рихтер шкаласи бўйича 7,9 балллик ер қимирлашини ҳис этиш имконига эга бўлди. Айниқса, семинар қатнашчиларини музейдан ўрин олган зилзилада юз берганда Ўзбекистон ҚЯОЖнинг инсонпарварлик ёрдами кўрсатиш бўйича экспозицияси бефарқ қолдирмади.