10 Okt 2015

Декада

Мамлакатимиз Президентининг Фармойишига асосан Ўзбекистон Қизил Ярми Ой Жамияти зиммасига мухим вазифа – аҳолининг ижтимоий химояга муҳтож қатламига беғараз ёрдам кўрсатиш юклатилган. Инсонпарварлик миссиясини бажариш учун ҳар йили ноябр ойида инсонпарварлик ташкилоти фондига маблағ йиғиш анъанавий декадаси ўтказилади.

Мустақиллигимизнинг илк йиллариданоқ нодавлат нотижорат ташкилотлари ва бошқа фуқаролик жамиятларининг тикланиши ҳамда барқарор ривожланиши учун самарали чоралар кўрила бошланди. Шу боис ҳозирги шароитда ННТ лари демократик қадриятлар, ҳуқуқ ва эркинликлар, инсонларнинг қонуний манфаатларини ҳимоялашнинг муҳим омили бўлиб қолмоқда. Фуқароларнинг ўз имкониятларини амалга ошириш, уларнинг ижтимоий, иқтисодий фаоллигини ва ҳуқуқий маданиятини ошириш учун қулай шароит яратади. Бу вазифаларни энг кекса иснонпарварлик ташкилоти – Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамияти муваффақиятли амалга оширмоқда.

ЎҚЯО Жамиятининг устувор вазифаларидан бири – ижтимоий йўналишдаги давлат дастурларини амалга оширишда яқиндан кўмак бериш хисобланади. “ Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастури доирасида ушбу ҳайрли ишларга Миллий Жамият томонидан 400 милион сўм йўналтирилди.

Жамият фонди турли манбаалар – маркалар тарқатиш, корхоналар ва ташкилотлар мутахассисларини биринчи ёрдам кўрсатиш малакаларига ўргатиш ва кенг кўламли хайрия акцияларидан йиғилади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қарорига мувофиқ ҳар йили ноябрь ойи бошида республика бўйича Жамият фондига маблағ тўплаш декадаси ўтказилади. Бугунги кунда минтақалар ҳокимларига муҳим инсонпарварлик акциясини юқори даражада ўтказишда вилоят ташкилотларига ҳар томонлама кўмаклашиш юзасидан хат жўнатилган. Декада давомида йиғилган маблағ “Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастури бандларини амалга ошириш учун йўналтирилади. Жамият васийлари, ёлғиз, кекса, ногирон ва кўп болали оилаларга манзилли хайрия ва маънавий ёрдам кўрсатиш, фавқулодда вазиятларда аҳолини қўллаб-қувватлаш шулар жумласидандир.