//= get_template_directory_uri(); ?> //= get_template_directory_uri(); ?>
2017 йил 19 январда Миллий Жамиятнинг Марказий офисида Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамияти ва Халқаро Қизил Хоч Қўмитаси ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги шартнома имзоланди.
Яқин икки йил ичида ЎҚЯО Жамиятининг ҳамкорлик ришталари ХҚХҚнинг Марказий Осиёдаги Минтақавий ваколатхонасининг янги раҳбари жаноб Жан-Жером Касабьянка раҳбарлигида амалга оширилади.
Дастлаб Миллий Жамият ҳамда Халқаро Қизил Хоч Қўмитасининг Марказий Осиёдаги Минтақавий ваколатхонаси ўртасидаги самарали шерикчилик йилдан йилга мустаҳкамланаётгани таъкидланди.
Эслатиб ўтамиз, ХҚХҚ Ўзбекистонда Миллий Жамиятнинг салоҳиятини мустаҳкамлашга, Қизил Хоч ва Қизил Ярим Ой Халқаро ҳаракатининг Асосий тамойилларини юксалтиришга кўмак бериб келмоқда. Шунингдек, Халқаро гуманитар ҳуқуқни тарғиб қилиш, фавқулодда вазиятларга тайёргарлик кўриш, жумладан, ахолини биринчи ёрдам кўрсатишга ўргатиш каби йўналишларда ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилган.
Мамлакатимиз Президенти томонидан “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” деб эълон қилинган ушбу йилда имзоланган Келишув доирасида давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари, ФВВ, таълим вазирликлари, ННТ, маҳалла фаоллари вакиллари иштирокида учрашувлар, семинарлар, илмий-амалий конференциялар, “давра суҳбатлари” ўтказиш режалаштирилган.
Келишувда маҳалла ва мактабларда аҳоли ва болаларни ФВда биринчи ёрдам кўрсатиш кўникмаларига ўргатиш, жиҳозлар харид қилиш, мактабларни ФВда зарур бўлган биринчи эҳтиёж материаллари билан таъминлашга қаратилган лойиҳаларни амалга ошириш кўзда тутилган. Ўзбекистон ҚЯОЖнинг Офатларга қарши Миллий тезкор жамоаси учун анъанавий дала машғулотлари ташкил этилади. Булардан ташқари, “Ёш қутқарувчи” командалари мусобақалари ва санитар дружиналари учун биринчи ёрдам кўрсатишга ўргатиш бўйича тренинг ўтказилиши кўзда тутилган. Лойиҳани амалга ошириш доирасида вилоят ва туман ташкилотлари раҳбар ходимлари учун таълимга оид семинарлар ташкил этилади.