//= get_template_directory_uri(); ?> //= get_template_directory_uri(); ?>
Инсоният амал қилишининг илк даврларидаёқ турли хавф-хатарларга, шу жумладан табиатнинг ҳалокатли кучларига жамоа бўлиб, биргаликда қарши туриш яхшироқ эканлиги ҳақида хулосага келган. Айтиш мумкинки, ушбу нарса қандайдир маънода ҳозирги кунда ўз сафларига 190 Миллий Жамиятларни бирлаштирган ҳамда инсонпарварлик ва эзгулик тамойилларини байроқ қилиб олган, ўз хайрия фаолияти билан амалда ер шарининг барча қисмларини қамраб олган Қизил Хоч ва Қизил Ярим ой Халқаро Федерациясининг тузилишига сабаблардан бири бўлган дейиш мумкин.
Аммо шунга қарамай, дунёда кўплаб хавф-хатар ва фалокатлар мавжуд, бахтга қарши уларнинг миқдори тобора ортиб бормоқда. Улар биздан ана шу хатарларга қарши самарали курашиш учун барча имкониятларимиз ва ресурсларимизни бирлаштиришни талаб қилмоқда.
Шунинг учун бу йил 5 – 11 ноябрда Туркиянинг тарихий шаҳри Анатолияда бўлиб ўтган Қизил Хоч ва Қизил Ярим ой Халқаро ҳаракатининг навбатдаги устав тадбирлари гуманитар характердаги бу ва бошқа масалаларга бағишланди.
Бу тадбирлар доирасида Қизил Хоч ва Қизил Ярим ой жамиятлари Халқаро Федерацияси 21-Бош Ассамблеясининг йиғилиши, Делегатлар Кенгаши ва Ёшлар Форуми бўлиб ўтди.
ҚХваҚЯОЖ ХФ Бош Ассамблеяси ва Делегатлар Кенгашида ишчанлик муҳити ҳукмронлик қилганини таъкидлаш зарур. Глобал масалаларга бағишланган умумий йиғилишларда ҳам, ҳозирги пайтда ва келажакда инсонпарварлик фаолиятини янада ривожлантиришга бағишланган тематик семинарларда ҳам фаол тортишувлар бўлиб ўтди. Асамблея ва Делегатлар Кенгаши ишинининг барча етти куни давомида Миллий Жамиятлар вакиллари, ҚХваҚЯОЖ ХФ ҳамда ХҚХҚ ходимлари ҳозирги пайтда рўй бераётган глобал ўзгаришлар , жамиятларнинг янги омил ва шароитларга кўникиши имкониятларини муҳокама қилдилар. Ҳаракат экспертлари ва мутахассислари ҳозирги хавф-хатарлар ва эҳтиёжлар таҳлили орқали дунё келажагини прогноз қилдилар.
ҚХ ва ҚЯОЖ ХФ Бош Ассамблеясининг бу йилги йилишида жаҳоннинги190 мамлакатидан 1000 дан ортиқ қатнашчи йиғилди. Ўзбекистон Қизил Ярим ой Жамиятининг раиси Ҳ.Ё.Каримов ва Ижрочи директори Э.А.Амиралиева раҳбарлик қилган ҳамда ЎҚЯОЖ “Инсонийлик” ЎУМ директори М.М.Миржаппаров, ЎҚЯОЖ Халқаро бўлими бошлиғи ўринбосари М.С.Адилов қатнашган ЎҚЯОЖ делегацияси вакиллари устав тадбирларида фаол иштирок этди.
Кўриб чиқилган масалалар контекстида Қизил Хоч ва Қизил Ярим ой ёшлар ҳаракатини ривожлантиришга алоҳида эътибор берилди. Шу мақсадда устав тадбирлари доирасида кўплаб мамлакатлар Миллий Жамиятлари ёшлари иштирокида Ёшлар Форуми ташкил этилди. Ёшлар Форумида аҳолини турли фавқулодда вазиятлардан ҳимоя қилиш, кўнгиллилар билан ишлашда янги ахборот технологияларидан фойдаланиш имкониятлари каби масалалар кўриб чиқилди. Янги технологияларнинг инсон эҳтиёжларини ўзгартириши, унга янги, илгари бўлмаган хатти-ҳаракатлар моделини киритишини эътиборга олиб, гуманизм ва технологиялар билан боғлиқ низолар муҳокама этилди. Ёшлар форуми иштирокчилари яқин келажакда янги ахборот технологияларининг кириб келишидан қочиб бўлмаслиги, бу эса ахборот маконининг оддий сув, озиқ-овқат ва яшаш жойи каби қадриятга айланиб қолишини таъкидладилар.
Қизил Хоч ва Қизил Ярим ой Халқаро ҳаракатига замонавий ахборот технологияларининг тадбиқ этилиши фавқулодда вазиятларда аҳолига ёрдам кўрсатишни ташкил этиш ва унинг шаклларини ўзгартириши таъкидланди. Хусусан, ҚХваҚЯО ХФ Бош Ассамблеяси ва Делегатлар Кенгаши мажлисларида Миллий Жамиятларнинг ўз мамлакатларида амалга ошираётган фаолиятлари ҳақидаги докладлари тингланди. Келгусида табиий офатлар ва фавқулодда вазиятлар миқдорининг ортиши, соғлиқни сақлаш соҳасида эпидемиялар ва бошқа муаммоларнинг кўпайиши шароитида ҚХ ва ҚЯО Халқаро ҳаракатининг инсонпарварлик миссиясини янада ривожлантириш концепциясини ишлаб чиқиш мақсадида яқин ва узоқ перспективаларда амалга ошириладиган қатор қарорлар қабул қилинди. Амалга оширилган таҳлилий ишлар яқин келажакда ўзининг ҳаётдаги амалий татбиқини топади ва ҚХ ва ҚЯО ХФнинг 2020 йилгача бўлган Ҳаракатлар стратегиясида ўз аксини топади.
2017 йилдаги Бош Ассамблея ва Делегатлар Кенгашининг энг эсда қоларли иши ҚХваҚЯО ХФнинг янги Президентини, 4 вице-президентларни ва Федерация Бошқарув Кенгашига номзодларни сайлаш бўлди.
ҚХ ва ҚЯО ХФнинг қорида кўрсатилган вазифаларига номзодларни сайлаш ёпиқ усулда амалга оширилди, Қизил Хоч ва Қизил Ярим ой Миллий жамиятлари томонидан кўрсатилган номзодларга берилган овозлар электрон усулда саналди ва якун чиқарилди.
Шундай қилиб, овозлар натижасига кўра, энг кўп овоз олган Франческо Рока – Италия Қизил Хочи Жамиятининг амалдаги Президенти – ҚХ ва ҚЯО ХФнинг Президенти этиб сайланди. Минтақалардан кўрсатилган қуйидагилар эса ҚХ ва ҚЯО ХФнинг вице-президентлари этиб сайландилар:
Африка минтақасин:
1.Абдулл Азиз Диалло (Сенегал).
Америка минтақаси:
2. Мигель Ангел Вилароелль Сиераалта (Венесуэла)
Осиё-Тинч океани минтақаси:
3.Чен Зу (Хитой)
Европа минтақаси:
4.Кенем Киник (Туркия)
Имкониятдан фойдаланиб, Ўзбекистон ҚЯОЖ делегацияси янги сайланганларни табриклаш имконига эга бўлди. ҚХ ва ҚЯО ХФнинг янги сайланган раҳбарлари елкасига Федерациянинг яқин 4 йиллик концепциясини ишлаб чиқиш, гуманитар фаолиятнинг келгуси ривожланиш стратегиясини аниқлаш вазифаларига оид оғир вазифа юкланади.
Таъкидлаш жоизки, ҚХ ва ҚЯО ХФнинг янги сайланган Президенти Франческо Рокка бу вазифада 8 йил ишлаган таниқли инсон Тадатеру Каноенинг ўрнига келди. Шу муносабат билан Тадатеру Каноенинг ҚХ ва ҚЯО ХФнинг ривожи ва жаҳондаги Миллий Жамиятлар потенциалини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси юксак эканлигини таъкидлаш жоиз. Ўзбекистон ҚЯОЖ унинг яқинда жамиятимиз тарихида ҚХ ва ҚЯО ХФ Президенти сифатида илк бор Ўзбекистон Республикасига қилган ташрифини юксак баҳолайди ва эсда тутади. Инсонпарварлик ишига қўшган ҳиссаси ҳамда Қизил Хоч ва Қизил Ярим ой Халқаро ҳаракати Асосий тамойилларига садоқати учун Бош Ассамблея жаноб Каноени Ҳаракатнинг олий мукофоти – Анри Дюнан медали билан мукофотлади.
Ушбу мавзуни давом эттириб, устав тадбирлари доирасида кўп даражадаги мукофотлар, хусусан, Флоренс Найтингейл, Генри Дейвисон ва Анри Дюнан сингари медаллар ҳам тантанали равишда топширилганини ҳам қайд этамиз. Улар турли Миллий Жамиятларнинг вакиллари ва кўнгиллиларига хайрия фаолиятига қўшган ҳиссаси, мардлиги, садоқати туфайли эришган ҳурмати учун топширилди.
Шу билан бир қаторда Туркия Қизил Ярим ой Жамияти ташкил этилганининг 150 йиллиги шарофати билан 190 мамлакат Миллий жамиятлари, хусусан Ўзбекистон ҚЯОЖ, учун ушбу мамлакат Миллий Жамиятининг фаолияти, ФВга тайёрланиш учун янги қурилмалар, чодирлар шаҳарчаси, аҳолига ёрдам кўрсатиш учун турли товарлардан иборат кўргазма ташкил этилди.
Ўз навбатида Ўзбекистон ҚЯОЖ делегациясининг тадбирларда иштирок этиши унинг бошқа мамлакатлар Миллий Жамиятларидаги ҳамкорлар билан алоқаларини кенгайтиришга имкон берди ва соғликни сақлаш, аҳолини турли касаллиалардан муҳофаза қилиш, ФВга тайёрланиш ва ҳаракатланиш, Биринчи Ёрдам кўрсатишдаги, шу жумладан, экологик соҳада ва муҳитнинг ўзгаришига мослашишдаги янгиликлардан хабардор бўлиш имконини берди.
Устав тадбирлари доирасида Ўзбекистон ҚЯОЖ раҳбарияти қатор ҚХ ва ҚЯО Миллий Жамиятлари билан ўзаро мақсадли тажриба алмашиш ва ҳамкорликни ривожлантириш учун учрашувлар ўтказди.
Умуман олганда, Қизил Хоч ва Қизил Ярим ой Халқаро ҳаракатининг Туркиянинг Анатолия шаҳрида бўлган устав тадбирларини ЎҚЯОЖ фаолиятининг барча соҳалари учун фойдали бўлди деб баҳолаш мумкин.
Илғор халқаро тажрибани қўллашга оид ушбу жараён яқин келажакдаги инсонпарварлик вазифаларини ечиш ва Жамият потенциалини мустаҳкамлаш учун маслаҳат базасини яратишга имкон беради. Бу ўз навбатида келгусдаги хатти-ҳаракатларни аниқлаб олиш, ЎҚЯОЖнинг давлат органларига инсонпарварлик соҳасида ёрдамчилик ролини назарга олиб аҳолининг ҳимояга энг муҳтож қатламларини ҳимоя қилиш йўналишидаги 2030 йилгача бўлган даврдаги стратегик вазифаларни аниқлаш ва амалга ошириш имконини беради.