//= get_template_directory_uri(); ?> //= get_template_directory_uri(); ?>
2018 йил 27 июлда ЎҚЯОЖ Наманган вилоят ташкилотида шаҳар, туманлар бўлимлари “Меҳр-шафқат” хизмати ҳамширалари, 7 август куни эса Косонсой тумани маҳалла фуқаролар йиғинлари раисларининг маслаҳатчилари ва котиблари биринчи ёрдам кўрсатиш асосларига ўқитилди.
Иштирокчиларга ҚХ ва ҚЯО ХҲ тамойиллари, Ўзбекистон ҚЯОЖнинг мақсад ва вазифалари, Биринчи ёрдам кўрсатиш тамойиллари, жабрланувчини кўчириш қоидалари, одам анатомияси ва физиологияси асослари ҳақида ахборот берилди. Улар юрак-қон томирлари ва нафас йўллари касалликлари, иссиқ ва совуқнинг инсонга турли жароҳатлар ва куйишларда биринчи ёрдам кўрсатиш усуллари, йўл-транспорт ҳодисаларида жабрланганлар ёрдам кўрсатиш қоидаларини муҳокама қилдилар. Ҳар бир мавзу юзасидан амалий машғулотлар ўтказилди. Иштирокчиларга Ўзбекистон Республикасининг “Қон ва унинг таркибий қисмлари донорлиги тўғрисида”ги Қонунининг мазмун-моҳияти, ёшлар ўртасида беғараз донорликни ривожлантиришда амалга оширилиши лозим бўлган ишлар хусусида тегишли тавсия ва йўл-йўриқлар берилди.
Ўқув-семинарларида иштирокчиларнинг назарий билимлари синовдан ўтказилиб, уларга тегишли сертификатлар тақдим этилди