//= get_template_directory_uri(); ?> //= get_template_directory_uri(); ?>
Қорақалпоғистон. Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамиятининг Қорақалпоғистон Республикаси ташкилоти томонидан Ҳаракатнинг юбилей санасига бағишлаб ўтказилган танлов Халқаро Қизич хоч ва Қизил Ярим Ой Жамияти тариҳининг энг кучли билимдонларини аниқлаб берди. Оролбуйи худудининг 7 та коллежида ўқувчи 30 нафардан ортиқ йигит-қизлар юқоридаги мавзу бўйича иншолар танловида финал босқичи ғолиблари бўлдилар.
Танлов шартлари сифатида иштирокчиларга ёзма (эссе, шеър, очерк) шаклда Ҳаракатга кўнгилли сифатида аъзо бўлган илк инсон – Анри Дюнаннинг “Сольферино яқинидаги жанг ҳақидаги хотиралар” китобидан олинган таассуротларни ифодалаш таклиф этилди. Ҳайъат аьзолари тақдим этилган ижодий ишларини батафсил ўрганиб, 3 нафар мутлоқ ғолибни аниқлади.
Нукус шаҳридаги педагогика коллежининг талабаси Жанар Сражатдинова танлов ғолиби дея эьлон қилинган бўлса, 1- сонли академик лицей талабаси Зулҳумор Камалова 2- даражали, ижтимоий-иқтисодий коллеж талабаси Нурсулу Абатбаева 3- даражали диплом билан тақдирланди.
Эзгулик миллат ва ёш танламайди. Иштирокчилар билан суҳбатлашар эканмиз, бу фикрни уларнинг юз-кўзидан,чеҳрасидан англаш қийин эмас. Инсонпарварлик – бу аввало қалбдан бошланади, кўнгилда чечак очади. Танлов ғолиби, бўлажак педагог Жанар Сражатдинованинг ёзган ижодий ишидаги қуйидаги сатрлар фикримиз исботидир. “Анри Дюнаннинг қаҳрамонлиги ҳар куни бутун сайёрамиз бўйлаб такрорланади. Бунда кишилар азобланаётган инсон устида эгилиб, у ким ва кимга хизмат қилишини сўрамай биргина саволни берадилар: “Сизга ёрдам керакми” дея қўл чўзадилар. Меҳр-мурувват, раҳмдиллик ҳар бир инсоннинг қалбида бўлиши керак, шунда айни дақиқада ёрдамимизга муҳтожларнинг ёнидан шунчаки ўтиб кета олмаймиз”.
Тадбир якунида совриндорлар диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланишди.