//= get_template_directory_uri(); ?> //= get_template_directory_uri(); ?>
Амалга оширилаётган “Фавқулодда вазиятларда бошқариш” лойиҳа доирасида Ўзбекистон ҚЯОЖ вилоят ташкилоти мутахассислари томонидан 30-31 январь кунлари Наманган шаҳридаги Ахсикент номли маҳалла фуқаролар йиғини фаоллари билан семинар-тренинг ўтказилди. Тадбирда фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилиш ва биринчи ёрдам кўрсатиш масалалари юзасидан сўз юритилди.
Семинарда лойиҳани бажаришга тааллуқли бўлган қуйидаги вазифаларга эътибор қаратилди – бу энг аввало маҳаллалардаги хавф-хатарлар харитасини тузишга кўмаклашиш, фавқулодда вазиятларда аҳолини эвакуация қилиш режаларини ишлаб чиқиш, аҳоли ва “Маҳалла фуқаро муҳофазаси” йиғма гуруҳи аъзоларини биринчи ёрдам кўрсатиш кўникмаларига ўргатиш ва симуляциявий машқларни ўтказиш, маҳаллий аҳолини йиғиш ва эвакуция қилиш, маҳалла – мактаб – болалар боғчаси тизимидагиларни хавфсиз жойларга шошилинч йиғиш бўйича амалий машғулотлар ташкил қилиш ва ҳ.к. Булардан ташқари, маҳалла аҳолисининг фавқулодда вазиятлар юзага келганда, асосий кучлар етиб келгунига қадар мавжуд бўлган имкониятлар ва ресурслардан келиб чиқиб, мустақил ҳаракатланиш масалаларига алоҳида тўхталиб ўтилди