//= get_template_directory_uri(); ?> //= get_template_directory_uri(); ?>
Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамияти ва ЮНИСЕФ ўртасида узоқ йиллик ҳамкорлик ўрнатилган бўлиб, ўтган давр гуманитар соҳада бир қанча салмоқли ишлар амалга оширилди. Хусусан, захира омборларига харидлар амалга оширилди, ҳамкорликда ёш волонтерлар билан турли тадбирлар амалга ошириб келинмоқда.
Жорий йилнинг 15 май куни Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамияти марказий аппаратига ЮНИСЕФнинг Европа ва Марказий Осиё минтақавий ваколатхонаси ходимлари Тигран Товмасян ва Еванжелин Мутунгалар ташриф буюришди. Ташриф давомида улар жамият раҳбарияти билан мулоқот чоғида ҳамкорликда амалга оширилаётган ишлар ва ютуқлар, шунингдек, келажакда амалга оширилиши режалаштирилаётган ишлар ҳақида алоҳида таъкидлаб ўтдилар. Шунингдек, учрашув давомида “Зилзилалар ва табиий офатлар хавфи юқори бўлган Марказий Осиё мамлакатларида фавқулодда вазиятларга тайёргарлик кўриш ва уларга жавоб бериш бўйича маҳаллий ва миллий салоҳиятни кучайтириш” дастури фаолияти ва унинг кейинги босқичларида амалга оширилиши режалаштирилаётган ишлар ҳақида ҳам сўз борди.