//= get_template_directory_uri(); ?> //= get_template_directory_uri(); ?>
4-6 февраль кунлари Халқаро Қизил Хоч Қўмитасининг биринчи ёрдамни ривожлантириш бўйича делегати, биринчи ёрдам бўйича халқаро тоифадаги мастер-тренери Андрей Нечай Ўзбекистонга ташриф буюрди.
Ташриф доирасида Ўзбекистон ҚЯОЖ Тошкент шаҳар ташкилоти ва Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳар бўлими фаолияти билан танишилди ҳамда аҳолини биринчи ёрдам кўникмаларига ўргатиш борасидаги ишлар мониторингдан ўтказилди. Булардан ташқари, Халқаро Қизил Хоч Қўмитасининг Марказий Осиёдаги минтақавий ваколатхонаси ва Ўзбекистон ҚЯОЖ ижро аппаратида бўлиб ўтган музокараларда Ўзбекистон ҳудудида русий забон миллий жамиятлар вакиллари учун халқаро ва минтақавий тадбирларни режалаштириш, ташкил этиш ва ўтказиш масалалари муҳокама этилди. Ташриф якунида, таклифларга биноан, А.Нечай томонидан биринчи ёрдам бўйича мастер-класс ўтказилди.