//= get_template_directory_uri(); ?> //= get_template_directory_uri(); ?>
Таъкидлаш жоизки, кўнгиллилар ҳаракатининг яхши мувофиқлаштирилган, тизимли ташкил этилган иши туфайлигина ташкилотимиз фаолиятини амалга ошириш мумкин. Волонтерлар, аъзолар ва ходимлар билан биргаликда ташкилотнинг асосини ташкил қилади. Юзлаб одамларга ёрдам бериш, қилаётган ҳар бир ишимиз кўнгиллиларимизга бевосита боғлиқ. Ҳаётни сақлаб қолиш, азоб-уқубатларни енгиллаштириш, маблағ тўплаш – буларнинг барчаси бизнинг кўнгиллиларимиз фидокорона ва бизга ўз вақтларини аямай ажратишлари ҳамда кучларини ушбу фаолиятларга йўналтиришлари туфайли амалга ошириш мумкин. Улар турли тадбирларда, хусусун: инсонпарварлик қадриятларининг асосий тамойилларини тарқатиш; акциялар ва хайрия тадбирлари; ёшлар орасида ОИВ инфексияси тарқалишининг олдини олиш; ёлғиз кексалар ва ногиронларни, боқувчисини йўқотган болаларни ва бошқа ижтимоий ҳимояга муҳтож тоифаларни ижтимоий қўллаб-қувватлашда; фавқулодда вазиятлар ва табиий офатлар пайтида ёрдам кўрсатишда; донорликни ривожлантириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ва бошқалардир.
Навоий вилояти ташкилотининг кўп қиррали Низом фаолияти, авваламбор, инсон ресурсларини, энг аввало, кўнгиллиларни жалб қилишни тақозо этади. Бугунги кунда минтақавий ҚЯОЖ ташкилоти ўз сафларида 950 дан ортиқ кўнгиллиларга эга бўлиб, улар табиий офатларга қарши кураш гуруҳи, санитария отрядлари, санитария постлари ва бўлинмалари каби ихтиёрий тузилмаларнинг бир қисмидир. Кўнгиллиларнинг 100 нафардан ортиғи давлат ташкилоти ва муассасалари ходимлари, 86 нафари “Ватанпарвар” ташкилоти курсантларидир. Кўнгиллилар орасида такси ва йирик юк машиналари ҳайдовчилари, тиббиёт ходимлари, божхона хизмати ходимлари, ички ишлар ходимлари, оммавий ахборот воситалари ходимлари ва бошқалар бор.
Халқаро волонтёрлар куни муносабати билан вилоят ташкилоти томонидан катта тадбир ўтказилди, унда ташкилот фаолияти ҳақида тасвирий маълумотлар тақдим этилди. Шунингдек, шу куни фаол кўнгиллилар диплом, ташаккурнома ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар. Тадбир вилоят телевиденияси орқали намойиш этилди ва бу Ўзбекистон ҚЯОЖ ҳудудий ташкилотига кўнгиллиларнинг янги оқимига туртки бўлди.