08 Avg 2021

ФАВҚУЛОДДА ВАЗИЯТЛАРГА ТАЙЁРГАРЛИК ЛОЙИҲАСИ

Халқаро Қизил Хоч ва Қизил Ярим Ой Жамиятлари Федерацияси ва Ўзбекистон Қизил Ярим Ой жамияти билан имзоланган Шартномага мувофиқ Aндижон вилояти ва Тошкент шаҳрида «Табиий офатларга тайёргарлик кўриш ва табиий офатлар хавфини камайтиришнинг институционал имкониятларини кучайтириш» дастури амалга оширилмоқда. Ушбу дастурнинг мақсади фавқулодда вазиятларга тайёргарликни ошириш, фуқаро муҳофазаси жамоавий гуруҳларини ташкил этиш, аҳолини фавқулодда вазиятлар бўйича кўникмаларга ўргатиш, ҳудудларни зарур бўлган биринчи ёрдам воситалари билан жиҳозлаш, хавфли зоналарни харитада кўрсатиш, талабалар ва мактаб ўқувчиларига фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилиш кўникмаларини ўргатишдан иборатдир.

Дастурга мувофиқ, Aндижон вилояти ва Тошкент шаҳрида маҳаллаларида жамоат фуқаро муҳофазаси гуруҳлари тузилмоқда, маҳаллалар аҳолиси биринчи ёрдам, иқлим ўзгариши ва фавқулодда вазиятларда ёрдамни тақсимлаш бўйича семинарларда қатнашиб келмоқдалар. Ушбу лойиҳа доирасида қамраб олинган барча маҳаллаларда симуляцион ўқув-машғулотлари ва семинарлар ташкил етилди, енг зарур буюмлар, қутқарув гуруҳлари аъзолари учун формалар, резина этиклар ва бошқалар ҳаридлар амалга оширилди. Ҳозирги кунда Тошкент шаҳрида тузилган жамоалар учун ҳам худди шундай буюмлар харид қилиш бўйича ишлар амалга оширилмоқда. Шунингдек, лойиҳа доирасида фавқулодда вазият оқибатларини бартараф етишда керак бўлиши мумкин бўлган махсус воситалар: болға, арра, перфоратор, пармалагич, зинапоя ва бошқа буюмлар ҳарид қилинди ҳамда улар билан ишлаш қоидалари бўйича кўрсатмалар берилди. Шунингдек, лойиҳа доирасида мактаб ўқувчилари ўртасида суратлар, қўл меҳнати буюмлари ва «Ёш қутқарувчилар» мусобақалари, ўқитувчилар ўртасида ФВВга тайёргарлик бўйича очиқ машғулотлар ўтказилиб, ғолиблар қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.

Ундан ташқари жамият фавқулодда вазиятлар тайёргарлигини ошириш мақсадида лойиҳа доирасида чодирлар, ошхона буюмлари, чойшаблар, раскладушка, сочиқлар ва бошқа кўплаб буюмлардан иборат ноозиқ-овқат товарлари харид қилинди ва марказий омборга жойлаштирилди.

Ҳозирги кунга келиб лойиҳа якунланиб бормоқда, кейинчалик лойиҳа географиясини кенгайтириш ва лойиҳани давом эттириш мақсадида Қизил Хоч ва Қизил Ярим Ой жамиятлари Федерацияси билан амалий ишлар олиб борилмоқда.