21 Apr 2021
ТУРКИЙ ДАВЛАТЛАР КЕНГАШИГА АЪЗО МАМЛАКАТЛАР ҚИЗИЛ ЯРИМ ОЙ ЖАМИЯТЛАРИНИНГ ОНЛАЙН СЕМИНАРИ
2021 йил 21 апрелда Туркий Кенгашга аъзо Қизил Ярим Ой жамиятлари раҳбарларининг 1-йиғилиши (онлайн) бўлиб ўтди.
Учрашувни Б.К. Aмреев – Туркий Кенгаш Бош котиби олиб борди, шунингдек учрашувда Туркия Миллий Жамияти Президенти ва Халқаро Қизил Хоч ва Қизил Ярим Ой Жамиятлари Федерацияси вице-президенти К. Киник, Ўзбекистон, Озарбайжон, Қозоғистон ва Қирғизистон миллий жамиятлари раҳбарлари ҳам иштирок этдилар.
Учрашувда қуйидаги масалалар муҳокама қилинди:
- Туркий Кенгашига аъзо мамлакатларнинг Қизил ярим ой жамиятлари томонидан CОВИД-19 пандемияси келтириб чиқарган чекловлар даврида амалга оширилган ишлар ва тадбирларнинг ҳозирги ҳолати.
- Туркий Кенгашга аъзо мамлакатларнинг Қизил ярим ой жамиятлари ўртасидаги келажакдаги ҳамкорлик йўналишлари.
- Туркий Кенгашга аъзо давлатларнинг Қизил ярим ой жамиятлари ўртасида институционал салоҳиятни ошириш дастурларининг амалга оширилиши, тажриба алмашиш ва турли соҳаларда ўқув дастурларини ташкил етиш бўйича мунозаралар.
- Туркий Кенгашга аъзо давлатларда фаолият юритадиган Қизил ярим ой жамиятлари ва нодавлат ташкилотлар (ННТ) ўртасида халқаро сиёсатни ишлаб чиқиш платформалари учун потенциал шериклик ва ҳамкорлик бўйича маслаҳатлашув.
- Туркий Кенгашга аъзо давлатларнинг Қизил ярим ой жамиятлари ўртасида табиий офатларни бошқариш ва инсонпарварлик ёрдами соҳасида ҳамкорликни кучайтириш.
Ушбу масалалар бўйича Ўзбекистон ҚЯОЖ ижрочи директори Э.A. Aмиралиева маъруза билан иштирок етди. Маърузада ҳамкорлик йўналишларининг техник тафсилотларини муҳокама қилиш ва уларни янада тарғиб қилиш учун режалар тайёрлаш учун экспертлар даражасида ишчи гуруҳ тузиш ғоясини қўллаб-қувватлади.