27 Sen 2016

Гуманитарлар учун тренинг

2016 йил 26-27 сентябрда Москвада ҚХ ва ҚЯО ХФнинг Россиядаги Ваколатхонаси ва Россия Қизил Хочи томонидан ташкил этилган психосоциал ёрдам (ПСЁ) бўйича Халқаро тренинг бўлиб ўтди.

Ушбу ишчи учрашувида РҚХнинг 26 минтақавий ташкилоти ҳамда Ўзбекистон, Қозоғистон, Озарбайжон, Тожикистон, Белоруссия ва Дания вакиллари иштирок этдилар. Тренингда биринчи психологик ёрдам, фавқулодда вазиятлар ва психосоциал ёрдам кўрсатишга конкрет ёндошувлар, психосоциал ёрдамни таъминлаш, асосий психосоциал ёрдам ва бошқа қатор мавзулар очиб берилди. Қатнашчиларга шунингдек, миллий жамият ходимлари ва кўнгиллиларига психологик-социал ёрдам кўрсатишнинг қоида ва тамойилларини амалий жиҳатдан қўллаш ҳақида сўзлаб берилди.

Амалий ва ижтимоий ёрдамни ўз ичига олувчи манзилли индивидуал ёрдам кўрсатишга эътибор бериш зарурлиги, стресс симптомларини аниқлашда медикаментлар қўллашда эҳтиёткор бўлиш кераклиги, ҳодиса рўй бергандан бир ой кейин кўнгиллилар скринингини ўтказиш, менежмент ва биринчи звено кўнгиллилари томонидан амалга оширилувчи кўмаклашиш дастурлари жуда самарали бўлиши таъкидлаб ўтилди. Манзилли психосоциал ёрдам кўрсатувчи кўнгиллиларнинг асосий вазифаси жамоа ва шахснинг ички ресурсларини қўллаб-қувватлаш ва уларни ривожлантиришни, стресс пайтида психосоциал ёрдам кўрсатишнинг турли кўникмаларини ўз ичига олувчи психосоциал ёрдам моделини ўзлаштириш бўлиб, критик вазиятга тушиб қолганда биринчи психологик ёрдам кўрсатиш кўникмаларини эгаллаш ва ундан кейин уларни қўллаб-қувватлашдан иборат.

Тренинг натижасида Биринчи ёрдам кўрсатиш дастурининг устувор йўналишларидан бири бўлган ПСЁ ва унинг асосий элементларини жорий этишга қарор қилинди. Тренимнгда иштирок этган барча қатнашчиларга сертификатлар топширилди