//= get_template_directory_uri(); ?> //= get_template_directory_uri(); ?>
20-21 февраль кунлари Ўзбекистон ҚЯОЖ Қашқадарё вилояти ташкилотида Қидирув хизматининг самарадорлигини ошириш ва бу йўналишда жойларда масъул ходимларнинг назарий ва амалий кўникмаларини шакллантиришга қаратилган минтақавий семинар бўлиб ўтди. Мазкур семинарда Ўзбекистон ҚЯОЖ республика ташкилотининг мутасаддилари, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари шаҳар ва туманларининг ижрочи директорлари иштирок этишди.
Семинар давомида аҳолининг кам таъминланган қатламларига инсонпарварлик ёрдамини қўрсатиш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, II Жаҳон урушида бедарак йўқолган ватандошларимизни қидириб топишга кўмаклашиш каби масалаларга эътибор қаратилди.
Анжуманда сўз олганлар томонидан Ўзбекистон ҚЯОЖ ташкил топган кунидан бошлаб, хозирга қадар бўлган фаолияти ҳамда Жамият томонидан инсонпарварлик ёрдамини кўрсатиш тўғрисида сўз юритилди ва бу борада амалга оширилиши керак бўлган масалаларга эътибор қаратилди. Слайдлар орқали намойиш этилган маълумотлар семинар иштирокчиларида катта таассурот қолдирди.