//= get_template_directory_uri(); ?> //= get_template_directory_uri(); ?>
Ўзбекистон ҚЯО Жамияти Темир йўл минтақавий ташкилоти томонидан ўтказиладиган бундай тадбирларнинг асосий хусусияти – мунтазамлик.
Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси аҳолисининг табиий ва техноген мазмундаги фавқулодда вазиятларга тайёргарлиги тўғрисида”ги Қарорига кўра “Қарши” минтақавий темирйўл узели базасида “Тошкент, “Қўқон”, “Бухоро”, “Қарши”, “Термиз” ва “Ўзтемирйўлтаъмирлаш” минтақавий бўлимларининг қутқарув гуруҳлари ўртасида мусобақалар бўлиб ўтди.
Тадбирнинг асосий мақсади – фуқаролик муҳофазаси ва темирйўл транспорти ходимларини табиий, техноген, экологик характердаги фавқулодда вазиятлар юзага келганда тўғри ҳаракатланишга тайёрлашдан иборатдир. Мусобақа тўртта босқичда ташкил этилди ва унда 90 нафар мутахассис – қутқарув гуруҳининг шахсий таркиби, жюри аъзолари, масъул ходимлар ва юздан ошиқ темирйўлчилар иштирок этди.
Мусобақа якунларига кўра, энг яхши қутқарув жамоалари аниқланди. Ғолиблик ўринлари “Қўқон”, “Ўзтаъмирйўлтаъмирлаш” ва “Тошкент” командалари ўртасида тақсимланди. Ғолиблар қимматбаҳо совғалар ва совринлар билан тақдирланди.