//= get_template_directory_uri(); ?> //= get_template_directory_uri(); ?>
Жиззах. 2017 йил 23-25 феврал кунлари Ғаллаорол туманида команда-штаб ўқув машқлари бўлиб ўтди. Унда вилоят ФВ бошқармасининг бўлинмалари, Ўзбекистон ҚЯОЖ вилоят ташкилотининг мутахассислари, тиббиёт коллежининг санитар дружиналари иштирок этишди.
Машқлардан мақсад – “Зилзила билан боғлиқ ФВнинг олдини олиш бўйича чораларнинг, шу жумладан, улар юз берган тақдирда аҳолининг хатти-ҳаракат кўрсатишга тайёргарлигини оширишга оид комплекс тадбирлар дастури”нинг ижроси бўйича ҳамкор ташкилотларнинг фавқулодда вазиятларга тайёргарлигини текшириш.
Сценарийга мувофиқ, машқларнинг биринчи куни санитар дружиналар “Маданият” маҳалласидаги жабрланган аҳолини “Булоқбоши” маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган коллеж биносига эвакуация қилишда ёрдам бердилар. Шартли равишда жабрланганларга биринчи ёрдам кўрсатилди, улар озиқ-овқат билан таъминланди, кўп болали ва кам таъминланган 30 дан ортиқ оилага инсонпарварлик ёрдами берилди.
Ғаллаорол тиббиёт коллежи ҳудудида ҳам қутқариш ишлари давом эттирилди. Бу ерда фуқаро муҳофазаси хизматлари, вилоят ФВ бошқармаси шахсий таркибининг бир-бирига мувофиқ оператив иш олиб бориши намойиш этилди. Ўзбекистон ҚЯОЖ Ғаллаорол туман бўлимининг санитар дружинаси аъзолари юқори даражада тайёргарликка эга эканлигини намойиш этдилар.
Машқлар доирасида тумандаги турли корхона ва муассасалар мутахассислари учун намунавий семинар ташкил этилди.Унда ФВга тайёрланиш ва у юз берганда хатти-ҳаракат қилиш, санитар дружиналар тузиш, уларни махсус кийим-кечак билан таъминлаш, биринчи ёрдам кўрсатиш кўникмаларини ўргатиш масалалари кўриб чиқилди. Машқларнинг сўнгги кунида Ғаллаорол тиббиёт коллежи ўқувчилари ва санитар дружиналари учун амалий семинар ташкил этилди. Унда қатнашганлар халқаро инсонпарварлик ҳуқуқи, Ўзбекистон ҚЯОЖ ривожланиш тарихи ва фаолияти тўғрисида батафсил маълумотларни олишд