//= get_template_directory_uri(); ?> //= get_template_directory_uri(); ?>
Ўзбекистон Қизил Ярим Ой жамияти Хоразм вилояти Боғот тумани бўлинмаси томонидан Халқ депутатлари Хоразм вилояти Кенгаши ҳузуридаги фуқаролик жамияти институтлари ва нодавлат – нотижорат ташкилотларни қўллаб- қувватлаш жамоат Фонди давлат гранти маблағлари ҳисобига ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этишга қаратилган лойиҳа амалга оширилмоқда.
Куни кеча, Боғот туманида ушбу лойиҳа доирасида туман ёшлари учун барпо этилган спорт майдончаси ва теннис кортини фойдаланишга топшириш маросими бўлиб ўтди.
Тадбирда Хоразм вилояти ва Боғот тумани хокимлигининг раҳбар ва маъсул ходимлари, ва албатта, тумандаги ёш спортичилар иштирок этди.