11 Okt 2023

ХАЛҚАРО ҚИЗИЛ ХОЧ ВА ҚИЗИЛ ЯРИМ ОЙ ЖАМИЯТЛАРИ ФЕДЕРАЦИЯСИ МИНТАҚАВИЙ ДЕЛЕГАЦИЯСИ РАҲБАРИНИНГ ЎЗБЕКИСТОНГА ТАШРИФИ

ХҚХ ва ҚЯОЖ Федерацияси минтақавий делегацияси раҳбари Севал Гузелкилинч хоним 10-12 октябр кунлари Ўзбекистон ҚЯОЖга ташриф буюрди. Сафарда унга делегацияси ходимлари Светлана Пак ва Нурлан Жумалиев ҳамроҳлик қилишди.

ХҚХҚЯОФ минтақавий делегацияси раҳбари ва ЎзҚЯОЖ бош котиби халқаро Ҳаракатнинг икки таркибий қисми ўртасидаги 2023 йилнинг дастлабки тўққиз ойи давомида эришилган ҳамкорлик натижалари муҳокама қилинди. Музокараларнинг муҳим қисми келгуси 2024 йил учун халқаро фаолият ва маблағ йиғиш соҳасидаги режалар, шунингдек фавқулодда вазиятларга тайёргарлик ва жавоб беришга стратегик ёндашувлар, миллий жамиятни ташкилий ривожлантириш, тиббий ва ижтимоий дастурларга бағишланди.

Музокаралар якунида Гузелкилинч хоним Ўзбекистон ҚЯОЖ раиси, Профессор Х. Я. Каримов билан ҳам учрашди.