//= get_template_directory_uri(); ?> //= get_template_directory_uri(); ?>
Вобкент туманида Бухоро вилояти ҳокимининг 2024 йил 25 октябрдаги № 325-2-0-Ф/24-сон фармойиши ва Вобкент тумани ҳокимининг 171-2-33-Ф/24-рақамли буйруғи асосида , хайрия ўн кунлиги бошланди.
Тадбирни Қизил ярим ой жамияти Бухоро вилояти раиси Ш.Ихтиёрова очиб, у ўз нутқида туманда туман ташкилоти томонидан аҳолини биринчи ёрдам кўрсатиш кўникмалари ва ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолига кўрсатилаётган ёрдам ҳақида катта аҳамият қаратди. Нутқининг сўнгида Жамият фаолиятига оид видеороликлар намойиш этилди.
Туман ташкилоти ижрочи директори З.Неъматова ўз маърузасида жорий йилнинг 9 ойи давомида туман бўлимига мурожаатлар сони 8 тага, уйга ташрифлар сони 14 тага, васийликдагилар сони 14 тага етганини таъкидлади. Жамият томонидан – 18 та, кўрсатилган моддий ёрдамлар сони – 47 та. Иккитасида ўқув курслари, иккитасида дам олиш тадбирлари ўтказилганлиги, Қизил ярим ой жамияти вилоят ва туман бўлимлари томонидан туман ҳокимлиги билан ҳамкорликда 10 оилага озиқ-овқат маҳсулотлари ва санитария-гигиена воситалари тарқатилганлиги ҳақида таъкидлаб ўтди.
Жамиятни қўллаб-қувватлашда фаол иштирок этган ташкилотлар ташаккурнома ва совғалар билан тақдирланди.
Бухоро вилояти вилоятда “Аҳолини фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилишга тайёрлашда Ўзбекистон ҚЯОЖнинг ўрни” мавзусида ўқув семинари бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон ҚЯОЖ Бухоро вилояти ташкилоти раиси Ш.Ҳ.Ихтиёрова ва масъул ходимлар ҳамда Бухоро, Навоий ва Самарқанд шаҳарларида фаолият юритувчи “АзИА ТРАНС ГАЗ” МЧЖ ходимлари иштирок этди.