//= get_template_directory_uri(); ?> //= get_template_directory_uri(); ?>
Ўзбекистон Қизил ярим ой жамиятининг Самарқанд вилояти ташкилоти билан Мирзо Улуғбек номидаги Самарқанд архитектура-қурилиш университети ўртасидаги ҳамкорлик 2003-йилда бошланган. Кейин 15 нафар кўнгиллидан иборат қутқарув отряди ташкил этилди. Кейинчалик шартнома ҳар беш йилда бир марта узайтирилди.
Ўтган йиллар давомида отряд сафи бошқа таълим муассасалари талабалари, ёш тадбиркорлар ва бошқа соҳа вакиллари билан тўлдирилиб, ҳозирда иштирокчилар сони 256 нафарга этди. Бугун ўзаро ҳамкорлик янги, такомиллашган босқичга қадам қўйди. Ўзбекистон Қизил ярим ой жамияти Самарқанд вилояти ташкилоти ўқув маркази негизида университетнинг Меҳнатни муҳофаза қилиш ва хавфсизлик бўлими филиали очилади. Мазкур филиал ҳамкорликда олий ўқув юртлари талабалари ва ўқитувчилари учун махсус тренинглар ташкил этиб, фавқулодда вазиятларда қутқарув ва биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш асосларини ўргатади.
2024-йил 10-сентабр куни филиалнинг очилиш маросимида Жамиятнинг ҳудудий ташкилоти ва Университет ўртасида янги Ҳамкорлик шартномаси имзоланди. Янги келишув асосида халқаро грантлар бўйича ҳамкорликда иштирок этиш, биргаликда дарслик ва ўқув қўлланмалар яратиш, “Биринчи тиббий ёрдам”, “Фавқулодда вазиятларда қутқарув ишлари” каби фанлардан амалий машғулотлар ташкил этиш кўзда тутилган.
Очилиш маросимида Ўзбекистон Қизил ярим ой жамияти Бош котиби Э.Амиралиева, Ўзбекистон ҚЯОЖ Фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи ва ўқув- услубий маркази директори З.Раҳмонов, Ўзбекистон Қизил ярим ой жамияти Самарқанд вилояти ташкилоти М.Арипова, жамият ходимлари ва кўнгиллилари, Самарқанд давлат архитектура- қурилиш университети ректори Чидем Туркилмаз, университетнинг барча проректорлари, факултет деканлари, кафедра мудирлари, қатор профессор- ўқитувчилар ва талабалар иштирок этди.