//= get_template_directory_uri(); ?> //= get_template_directory_uri(); ?>
Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамияти вилоят ташкилоти ва Наманган шаҳар бўлими ташаббуси билан Наманган шаҳар тиббиёт бирлашмаси билан ҳамкорликда жорий йилнинг 7 май куни » 8 Май – Қизил Ҳоч ва Қизил Ярим Ой Халқаро Харакатининн 162 йиллиги», «9 Май – Ҳотира ва қадрлаш куни» ва «12 май – Ҳамширалар куни» муносабати билан Наманган шаҳар ихтисослаштирилган санъат мактабида «Инсонпарварлик йўлида бирлашамиз» шиори остида катта ҳайрия Акция ўтказилди.
Акция иштирокчиларга санъат мактаби томонидан концерт дастури намойиш этилди. Меҳнат фахрийлари, хамкор ташкилотларнинг вакиллари хамда Қизил Ярим Ой жамияти фаолларига ихтиром билдириб, уларни байрам билан табриклаб эсдалик совғалари тақдим этилди.
Шу билан бирга ёшлар ўртасида Қизил Ярим Ой жамияти фаолиятига бағишлаган расмлар танлови ўтказилди ва ғолибларга эсдалик совгалар топширилди.
Шундан сўнг Наманган шаҳар тиббиёт бирлашмаси тизимидаги Оила поликлиникаларнинг Қизил Ярим Ой жамияти кўнгилли хамширалар иштирокида «Энг илғор хамшира» кўрик танлови ўтказилди. Танловда хамширалар ўз фаолиятидан ташқари Қизил Ярим Ой жамияти кўнгиллиси сифатида олиб борган ишларни намойиш этишди. Барча танлов иштирокчилари топшириқларни профессионал даражада бажаришади. Бироқ танлов сўнгида биринчи ўринни 1- Оила поликлиника патронаж хамшираси Саттарова Дилором қўлга киритди.
Фаол иштироки учун барча хамшираларга жамиятнинг Фахрий ёрлиқлари хамда қимматбахо совғалар берилди.