28 Noy 2024

ОЛМА-ОТАДА ТРЕНИНГ

2024-йилнинг 25-27-ноябр кунлари Олма-ота шаҳрида (Қозоғистон) Халқаро Қизил Хоч ва Қизил Ярим Ой Жамиятлари Федерацияси ва ЮНИСЕФнинг Марказий Осиёдаги ваколатхонаси ҳамкорлигида “Ҳимоя, гендер ва инклюзивлик” мавзусида тренинг ўтказилди.

Тренингнинг асосий мақсади гендер тенглигини ҳимоя қилиш, фавқулодда вазиятларда иштирок этиш ва хавфсизликни таъминлаш, шунингдек, Халқаро Федерация ва ЮНИCEФ томонидан олиб борилаётган ишлар ва  дастурлар билан танишиш, ХҚХ ва ҚЯОЖ Федерацияси ва ЮНИCEФ томонидан фавқулодда вазиятларга тайёргарлик кўриш ва уларга жавоб беришда ишлатилиши мумкин бўлган гендер зўравонлик хавфсизлигини текширишдан иборат бўлди.

Энг фаол иштирокчилар қаторида Жамиятимиз ходимлари Дилором Сайфутдинова, Назокат Ташланова ва Диана Алиева ҳам бор эди. Улар минтақадаги ҳамкасблари билан ушбу мавзулар, биринчи навбатда, гендер хавфсизлиги ҳақида фикр алмашдилар. Тадбир якунида барча иштирокчиларга сертификатлар топширилди.