16 May 2025

ҚИЗИЛ ХОЧ ВА ҚИЗИЛ ЯРИМ ОЙ ХАЛҚАРО КУНИ БАЙРАМИ

Жорий йилнинг 16 май куни Халқаро Қизил Хоч ва Қизил Ярим Ой харакатининг 162 йиллиги,  Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамиятининг 100 йиллиги муносабати билан  » Мурувват йўлида бир аср» шиори остида Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамияти,  Қизил Ярим Ой Жамияти Тошкент шахар ташкилоти томонидан катта тадбир ва мактаб ўқувчилари ўртасида » Саломатликнинг ёш дўстлари» мусобақасининг Тошкент шахар босқичи ўтказилди. Тадбирнинг мазмун мохиятига кўра ёшлар ва кўнгиллилар орасида инсонпарварлик туйғуларини уйғотиш,  инсонларга яхшилик ва эзгулик улашиш,  уларга имкон қадар беғараз ва беминнат ёрдам қўлини чўзишга ўргатишдан иборат бўлиб, сахнада маданий ва маърифий чиқишлари билан Қизил Ярим Ой Жамияти Тошкент шахар ташкилоти бошланғич ташкилотлари, эшитиши заиф бўлган болажонлар учун махсус мактаб интернат ўқувчилари хамда энг фаол волонтёрлар ўз чиқишлари билан иштирок этдилар. Тадбирга Тошкент шахар хокимлиги,  Халқаро Қизил Хоч қўмитасининг Ўрта Осиёдаги ваколатхонаси вакили ўринбосари жаноб Жак Барбарис, Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамияти вакиллари ва барча хамкор ташкилотлар иштирок этдилар. Кўтаринки рухда ўтказилган ушбу тадбир

«Ўзбекистон»,  «Ўзбекистон 24»,  «Спорт» , «Дунё бўйлаб»  телерадиоканаллари мухбирлари томонидан тўлиқ ёритиб берилди. 

Боғнинг яна бир қисмида «Саломатликнинг ёш дўстлари » мусобақасининг Тошкент шахар босқичи ўтказилиб унда Тошкент шахрининг 12 та туманида ғолиб бўлган мактаб гурухлари 7-босқич бўйича ўзаро беллашдилар. Ва якуний натижага кўра 2- та 3 ўринни Миробод ва Янгихаёт туманлари,  2- та 2- ўринни Яшнобод ва Мирзо Улуғбек туманлари ва фахрли 1-ўринни Олмазор тумани санпост гурухлари эгалладилар. Мактаб ўқувчилари томонидан чизиб келинган Деворий рўзномалар кўрик танловида эса 3-ўринни Чилонзор тумани,  2-ўринни Олмазор ва фахрли 1-ўринни Мирзо Улуғбек туман санпост гурухлари эгалладилар.  Тадбир Тошкент шахрининг энг сўлим гўшаларидан бири Ғ. Ғулом номидаги Dream Park кўнгилочар истирохат боғида ўтказилди.  Тадбир сўнгида барча иштирокчилар, кўнгилли волонтёрлар ва хакамлар хайъати вакиллари Қизил Ярим Ой Жамияти томонидан эсдалик совғалари,  ташаккурномалар ва иссиқ овқат билан таъминландилар.