27 May 2022

Наманган вилоятида намойиш мусобақалари

Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамияти Наманган вилояти ташкилоти томонидан Жамиятнинг ҳамкор ташкилотлари- Косонсой туман хокимлиги, вилоят Фавқулодда вазиятлар Бошқармаси ва Соғлиқни сақлаш бошқармаси билан биргаликда вилоятнинг Косонсой туманидаги «Соҳил» болалар оромгоҳида фавқулодда вазиятларни олдини олиш ва уларнинг оқибатларини бартараф этиш ишларида сандружиналар иштирокини таъминлаш, уларга юклатилган вазифаларни бошқа фуқаро муҳофазаси хизматлари билан ҳамкорликда ижросини таъминлаш мақсадида, санитар дружиналар ўртасида намунавий мусобақа ўтказилди.

Мусобақада:
-“Uz CHASYS” МЧЖ қўшма корхонаси ,
– “Учқўрғонёғ” АЖ,
– “Lactalis Agro” МЧЖ,
– “Наманган сув таъминоти” МЧЖ,
– “Наманган ҲЭТРК” АЖлари, жами- 5та манитар дружиналар аъзолари қатнашдилар.