//= get_template_directory_uri(); ?> //= get_template_directory_uri(); ?>
2024-йилнинг 11-октабр куни Бишкек шаҳрида туркий тили давлатлар таркибига кирувчи мамлакатлар Миллий Қизил Ярим Ой Жамиятларининг ҳамкорлик тармоғини яратиш тўғрисида Меморандум имзоланди. Тадбирда Ўзбекистон ҚЯОЖ Бош котиби Э.Амиралиева ва халқаро бўлим бошлиғи П.Дж.Абдуллахановлар иштирок этдилар.
Ушбу меморандумдан кўзланган асосий мақсад туркий давлатларга аъзо давлатлар ўртасида тегишли тармоқ яратиш, зарурат туғилганда фавқулодда вазиятларда бир-бирини қўллаб-қувватлаш, фикр алмашиш ва ўқув дастурларини ўтказишдан иборат.
Э.А.Амиралиева ўз нутқида таъкидлаганидек: “Ҳар бир миллий жамиятнинг инсонпарварлик масалаларини ҳал этишда ўзига хос салоҳияти ва тажрибаси бор. Бу тажриба, шубҳасиз, мамлакатларимиз олдида турган кучайиб бораётган гуманитар муаммоларга жамоавий жавоб беришда фойдали бўлади. Фақат саъй-ҳаракатларимизни бирлаштириб, биз мамлакатларимиз ва минтақамиздаги энг заиф одамларнинг эҳтиёжларини қондириш, табиий офатлар хавфини минималлаштириш ва чидамлиликни ошириш, офат оқибатларини юмшатиш ва у содир бўлганидан кейин тикланишни рағбатлантириш учун қўшма гуманитар ёрдамни ишлаб чиқишимиз мумкин.
Мазкур меморандум 2024-йил 6-ноябр куни Бишкек шаҳрида бўлиб ўтган Туркий давлатлар ташкилотига аъзо давлатлар давлат раҳбарларининг 11-саммитида расмий ҳужжатга айланди.