//= get_template_directory_uri(); ?> //= get_template_directory_uri(); ?>
Ўзбекистон Қизил Ярим Ой жамияти Учтепа тумани ташкилоти қошида ташкил этилган “Меҳригиё” тиббий-ижтимоий марказида айни пайтда ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалардаги 100 нафар ногирон болаларга хизмат кўрсатмоқда, Бундан ташқари, йилига икки марта бепул тиббий кўриклар мавжуд. Ҳудудий олий таълим муассасалари ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида таҳсил олаётган мактаб ўқувчилари ва талабалар жамоат кўнгиллилари сифатида танланиб, бўш вақтларида Марказда болалар билан турли тадбирларга жалб этилди.
Жорий йилда ёзги таътилни қизиқарли, воқеа- ҳодисаларга бой ва есда қоларли ўтказиш мақсадида “Болаларга дунёни бер” хайрия лойиҳаси доирасида 45 нафар имконияти чекланган болалар ва уларнинг ота- оналари учун Тошкент денгизига саёҳат уюштирилди. Саёҳат давомида болалар тоза ҳавода дам олишди, ҳовузда сузишди, қайиқда сайр қилишди. Шунингдек, турли кўнгилочар мусобақалар ўтказилиб, ғолибларга эсдалик совғалари топширилди ва байрам дастурхони тайёрланди.
Ушбу тадбир Тошкент шаҳар ташкилоти ходимлари болаларнинг ўзини паст тутмасликлари, соғлом тенгдошлари қаторида бўлиб қолишлари ва жамиятда ўз ўрнини топишлари учун уларни маънавий қўллаб- қувватлаш, қизиқишини ошириш ғоят муҳим эканига амин бўлгани учун ташкил этилди. тўлиқ ҳаётда.