//= get_template_directory_uri(); ?> //= get_template_directory_uri(); ?>
28 февраль куни ЎҚЯОЖнинг “Инсонийлик” ўқув-услубий марказида Германия Қизил Хочи томонидан молиялаштирилган лойиҳа асосида табиий офатлар хавфини камайтириш стратегиясини ишлаб чиқиш мавзусига бағишланган семинар бўлиб ўтди. Мазкур семинарда Ўзбекистон ҚЯОЖ раҳбарияти, мазкур ўкув маркази ва барча вилоят ташкилотларидан ФВга тайёргарлик кўриш бўйича мутахассислар иштирок этишди.
Йиғилиш давомида Ўзбекистон ҚЯОЖ ҳар бир вилоят ташкилотининг вакили бу борада ўтган йилда амалган оширилган ишлар ва жорий йил вазифалари тўғрисида ўзининг презентацияси билан ҳисобот берди. Табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилиш тартиби, санитар дружиналар ва санитария постларини ташкил қилиш ва жиҳозлаш, офатларга таъсир кўрсатувчи командалар билан амалий машғулотларни ўтказиш каби масалалар бўйича атрофлича фикр алмашинилди. Фавқулодда вазиятларга тайёргарлик кўриш бўйича заҳиралар тизимини шакллантириш муҳокама қилинди. Семинар иштирокчилари томонидан бу соҳада 2019 йилда амалга ошириладиган тадбирлар режаси ишлаб чиқилди.