//= get_template_directory_uri(); ?> //= get_template_directory_uri(); ?>
2016 йил 20 июнь куни Иссиқкўлда “Жамоалар, мактаблар ва институтларнинг фавқулодда вазиятларга қарши туриш имкониятини мустаҳкамлаш йўли билан офатлар хавфини камайтириш (ОХК) бўйича фаолиятни бирлаштириш ва кучайтириш” минтақавий лойиҳасининг ҳалқаро семинари ўз ишини бошлади.
Лойиҳа Фуқаро муҳофазаси ва гуманитар ёрдам бўйича Европа тадқиқотлари Бош директорати (ЕСНО), Германия Қизил Хочи ва унинг ижрочи ҳамкорлари – Марказий Осиё Қизил Ярим Ой Миллий Жамиятлари, ҚХ ва ҚЯО ХФ ва Австрия Қизил Хочи томонидан молиялаштирилмоқда.
Ушбу халқаро форум ишида Ўзбекистон ҚЯОЖ бир гуруҳ мутахассислар ҳам иштирок этишди. ФВга тайёрланиш бўлими мутахассиси М.С.Адилов, “ДИПЕО 9” лойиҳасининг молия бўйича мутахассиси Д.Ш.Васиева, лойиҳанинг Андижон вилояти бўйича ходими И.Р.Садовникова, лойиҳанинг Наманган вилояти бўйича ходими Д.Ф.Сайфитдинова, Ўзбекистон ҚЯОЖ Тошкент шаҳар ташкилотининг ФВга тайёрланиш бўлими мутахассиси А.А.Абдуллаевлардан иборат Ўзбекистон ҚЯОЖ делегацияси иштирок этди.
Семинар қатнашчилари лойиҳанинг ўзига хосликлари, уни бошқариш, ундаги ҳисобот тизими, мониторинги ва уни амалга ошириш структурасини кўриб чиқдилар. Лойиҳа доирасида умумтаълим мактабларининг ўрта синф ўқувчиларини ФВда тўғри хатти-ҳаракатларни амалга оширишга тайёрлаш, уларга Тошкент шаҳри, Андижон ва Наманган вилоятларидаги аҳоли зич яшайдиган ҳудудларида мактаб ўқувчилари ва ўқитувчилари орасида тренинглар, семинарлар, танловлар ва мусобақалар ташкил этиш кўзда тутилган.
Ўзбекистон ҚЯОЖ томонидан ташкил этилган санитария постлари негизида мактаб ўқувчиларидан иборат “Ёш қутқарувчи” болалар тўгараклари тузилади. Шунингдек 12 та мактабда митигация – ноструктуравий сеймсмик ҳимоянинг оддий элементларини жорий этиш кўзда тутилган.
2016 йил апрельда бошланган лойиҳа 18 ой мобайнида амалга оширилади.