20 May 2024

НАМАНГАНДА ЛОЙИҲАНИНГ АМАЛГА ОШИРИЛИШИ

2024-йил 18-май куни вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси Наманган шаҳар бошқармаси негизида Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамияти ва Халқаро Қизил Хоч ва Қизил Ярим Ой Федерацияси ҳамкорлигидаги “Зилзилалар ва табиий офатлар хавфи юқори бўлган Марказий Осиё давлатларида фавқулодда вазиятларга тайёргарлик кўриш ва уларни бартараф етиш бўйича маҳаллий ва миллий салоҳиятни кучайтириш” лойиҳаси доирасида ҳариди амалга оширилган жиҳозларни маҳалла фуқаролар йиғинлари ва таълим муассасаларига топшириш маросими бўлиб ўтди.

Йиғилишда сўзга чиққан Ўзбекистон Ўзбекистон ҚЯОЖ Наманган вилоят ташкилоти раиси Д.Сайфитдинова ва мазкур ташкилот раиси ўринбосари Ғ.Жўраевлар лойиҳанинг мақсадлари, уни амалга ошириш йўллари, шунингдек, бажарилган ишлар ва уни амалга ошириш бўйича кейинги қадамлар ҳамда амалга оширилаётган ишлар ҳақида сўз юритдилар. Вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи, полковник Б.Эгамназаров ўз сўзида вилоят аҳолисини фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилишга тайёрлаш, аҳоли ва таълим муассасалари ходимларини  биринчи ёрдам асосларига ўқитиш каби фаолият йўналишларини жамият томонидан қўллаб-қувватлаш муҳимлигини таъкидлади..

Тадбирда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Қизил Ярим Ой Жамияти ва бенефициар ташкилотлардан ташқари, Адлия вазирлиги, Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгаши, Нодавлат нотижорат ташкилотларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди ҳамда фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари вакиллари ҳам иштирок этдилар.