//= get_template_directory_uri(); ?> //= get_template_directory_uri(); ?>
19 октябр куни “Семизлик – бу хасталик” шиори остида Қорақалпоғистон Республикаси Амударё тумани “Навоий” маҳалла фуқаролар йиғинида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мавзусига бағишланган ҚЯОЖнинг 36 нафар кўнгиллиларига семинар-тренинг ўтказилди.
Тадбирда ЎҚЯОЖ Амударё тумани бўлими ижрочи директори И.Нуримбетов, туман жисмоний тарбия ва спорт бўлими мудири Ж. Яхшимов ва бошқа мансабдор шахслар қатнашиб, семинар иштирокчиларига соғлом турмуш тарзига амал қилиш ҳамда жисмоний фаолликнинг ахамияти тўғрисида ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтдилар. Семинар якунида спорт мусобақалари ўтказилиб, ғолиблар ва фаол иштирокчиларга ЎҚЯОЖ туман бўлими томонидан эсдалик совғалари топширилди.