01 Iyl 2014

Минтақа хабарлари

Шу кунларда Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамиятининг барча минтақавий бўлинмаларида ҳисобот-сайлов конференциялари ўтказилди.  Жумладан, Навоий вилоятида ҳам учрашув бўлиб ўтди.  

Ҳисобот сайлов конференцияси вилоят ҳокимиятнинг катта залида ўтказилди. Форум ишида Навоий вилоят ҳокими Э.О. Турдиев ва Ўзбекистон ҚЯОЖ Ижрочи директори Э.А.Амиралиева иштирок этди.

Бугунги кунда минтақавий ташкилот салоҳияти – 2та шаµар, 8 та туман ва 64 бошланғич ташкилотлар саналади. Инсонпарварлик миссиясини бажаришга  85 минг нафар аъзо ва 200 дан ортиқ волонтёрлар жалб этилган.  Бутун ҳиобот даври мобайнида вилоят ташкилоти давлат ижтимоий дастурининг муўим устувор йўналишлари, «Соғлом бола йили» Давлат дастурини амалга оширишда фаол иштирок этмоқда.

Фавқулодда ҳодисалар юз берганда қандай йўл тутиш, ёшлар ўртасида  соғлом турмуш тарзи тамойилларини тарғиб қилиш, ажрашган оилаларни тиклаш, инсонпарварлик ҳуқуқларини татбиқ қилиш мавзулари мутахассислар эътиборида бўлди.

Конференция иштирокчилари вилоят ташкилоти фаолиятининг 2014-2018 йилларга мўлжалланган режасини кўриб чиқишди, ташкилот раиси, Президиум аъзолари ва тафтиш комиссиясини сайлашди