//= get_template_directory_uri(); ?> //= get_template_directory_uri(); ?>
Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Наманган вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан “Ўзбекистон Қизил ярим ой жамияти – аҳолини фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилишга тайёрлашдаги ўрни” мавзусида ўқув-семинар ўтказилди. Унда жамиятнинг ҳудудий ташкилоти раҳбарияти ҳамда вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси раҳбарлари ва масъул ходимлари ҳамда Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги туман бўлинмалари ходимлари иштирок этди.
Вилоят ташкилоти раиси Д.Ф. Сайфутдинова Халқаро Қизил Хоч ва Қизил Ярим Ой Ҳаракатининг инсонпарварлик фаолияти ва унинг асосий тамойиллари ҳақида батафсил гапириб берди. Фавқулодда вазиятларга тайёргарлик кўриш, уларнинг олдини олиш ва оқибатларини бартараф этиш борасида Ўзбекистон ҚЯОЖ ва Наманган вилояти ташкилоти томонидан амалга оширилаётган улкан ишлар масаласига батафсил тўхталиб ўтди.
Таъкидлаш жоизки, ўқув семинари амалий ва интерфаол машғулотлар шаклида ўтди. Ушбу қисм вилоят ташкилотининг фавқулодда вазиятлар бўйича етакчи мутахассиси А.Иброҳимов томонидан муваффақиятли олиб борилиб, фавқулодда вазиятларда жабрланганларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш асослари ва қоидалари ҳақида кенг тушунчалар бериб, амалий машғулотлар олиб борди.
Шунингдек, семинар-тренинг давомида иштирокчиларга хавфли ҳодисалар ва уларнинг оқибатлари ҳақида видеоролик намойиш этилди. Сўнгра иштирокчилар Ўзбекистон Республикасида фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилишнинг давлат тизими, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 650-сонли ва 171-сонли қарорларининг мазмун-моҳияти ҳақида маълумот олишди. Қарорда яшаш жойи, фавқулодда вазиятларда фаолият юритувчи гуруҳларни ташкил этиш тартиби, маҳаллалар, мактаблар ва мактабгача таълим муассасаларида чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш қоидалари, аҳоли ва ишчиларни хавфсиз ҳудудларга эвакуация қилиш режасини тузиш, нохуш ҳолатлар ҳақида хабар бериш ва ташкил этиш, эрта огоҳлантириш тизими, заруриятларни аниқлаш табиий офатлар хавфини камайтириш бўйича чора-тадбирлар ва Компаниямиз давлат органларига фаол ёрдам берадиган бошқа соҳалар бўйича маълумот берилган.
Ўқув-семинар якунида Ўзбекистон Ўзбекистон ҚЯОЖ Наманган вилоят ташкилоти масъул ходимлари ташкилот фаолияти, шунингдек, ҳар икки манфаатдор томонлар олдида турган вазифалар юзасидан берилган саволларга атрофлича жавоб бердилар. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг юқоридаги қарорларини амалга ошириш доирасида амалга оширилаётган фавқулодда вазиятлар бўйича вилоят ҳамда келгусидаги ҳамкорликдаги ишларнинг босқичлари келишиб олинди ва белгилаб олинди.