//= get_template_directory_uri(); ?> //= get_template_directory_uri(); ?>
2018 йил 14 февраль куни Ўзбекистон ҚЯОЖ офисида мамлакатимиз ҚЯОЖ раҳбарияти ва ЮНИСЕФ вакилларининг учрашуви бўлиб ўтди. Учрашувда ЮНИСЕФнинг
Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари ўринбосари Афшин Парси ушбу ташкилотнинг мамлакатимизда олиб бораётган фаолияти ҳақида гапириб берди ҳамда фавқулодда вазиятларга тайёрланиш ва улар юз берганда ҳаракат қилиш соҳасида ўзаро ҳамкорлик қилиш таклифи билан чиқди. Ўз навбатида Ўзбекистон ҚЯОЖ раиси Х.Я.Каримов меҳмонларга Жамият фаолияти, унинг республика аҳолисини биринчи ёрдам кўрсатишга ўқитиш борасида етарли потенциалга эгалиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси фуқароларини фавқулодда вазиятларга тайёрлаш ва бундай вазиятлар юз берганда ҳаракат қилишга оид кенг қамровли ишларни амалга оширишга тааллуқли расмий ҳужжатлар ҳақида сўзлаб берди.
Учрашув якунида Ўзбекистон ҚЯОЖ ва ЮНИСЕФ ўртасида ўзаро ҳамфикрлилик меморандумини тайёрлаш мақсадида ҳар иккала ташкилот фаолиятидан яхши хабардор бўлган вакиллардан иборат ишчи гуруҳи тузиш, бу ҳужжатда ушбу ташкилотлар фаолиятининг асосий йўналишларини акс эттиришга қарор қилинди.